Симон Миньоле: “Чемпионликни майдонда нишонлашни хоҳлардим”
18 мая 2020 08:05
Новости
Симон Миньоле: “Чемпионликни майдонда нишонлашни хоҳлардим”
“Брюгге” посбони жамоасига чемпионликка эришгани ҳақидаги хабар телефон орқали маълум қилингани ҳақида гапирди.
“Биз СМС олдик. Кейин оилам билан шампань виносидан ичидик. Шу билан бўлди. Ҳа, биз ўзимизни чемпион сифатида ҳис қиляпмиз. Буни ғалабадан сўнг майдонда нишонлашни хоҳлардик, албатта. Жамоадошлар, мухлислар ва клуб вакиллари билан бирга нишонлашни. Фарқи ҳам шу. Бироқ ҳозир турган вазиятимизни тўғри қабул қилишимиз керак”, — дейди Миньоле.
Эслатиб ўтамиз, Бельгия чемпионати коронавирус сабаб муддатидан аввал якунига етди. “Брюгге” эса чемпион сифатида тан олинди.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии