Симеоне "Кальяри"га ўтди
31 авг 2019 11:29
Новости
Симеоне "Кальяри"га ўтди
"Фиорентина" форварди Жованни Симеоне фаолиятини "Кальяри"да давом эттиради.
"Кальяри" футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди. Битим нархи 16 миллион еврога баҳоланмоқда.
24 ёшли ҳужумчи тўлиқ сотиб олингандан сўнг 2023/24 йилги мавсумга қадар шартнома тузади. Симеоне "Фиорентина"га 2017 йилда келган.
У ўтган мавсум А Серияда 36та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 5та ассистга эришган.
Эслатиб ўтамиз, Жованни "Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоненинг ўғли ҳисобланади.

Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии