Симеоне бугунги баҳс олдидан Роналдуни "катта маҳлуқ" деб атади
18 сен 2019 12:36
Новости
Симеоне бугунги баҳс олдидан Роналдуни "катта маҳлуқ" деб атади
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне ЧЛ ўйини олдидан "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.
"Бундай ҳужумчига қарши қандайдир тайёргарлик кўриш қийин. У жуда катта ютуқларга эришган катта маҳлуқдир. У дарвозага яқин жойда тўпни эгаллаганида доим хавф туғдиради.
Уни назорат қилиш қийин, чунки Роналду майдонда ҳамма нарсани билади. Биз бундан доим қийналганмиз. Биз унга қарши ўйинларда баъзида ғалаба қозонамиз, баъзида ютқазамиз. Аммо, у гол урадиган ҳайвон", - дейди Симеоне.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 23:55да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Комментарии