Швецияда икки футболчи келишилган ўйин учун қамоқ жазосига ҳукм этилди
01 июл 2016 18:04
Новости
Швецияда икки футболчи келишилган ўйин учун қамоқ жазосига ҳукм этилди
Швецияда икки футболчи келишилган ўйинларда иштирок этгани учун қамоқ жазосига ҳукм этилди.
Ушбу иш бўйича 6 киши айбланаётган эди, 4 кишига шартли жазо берилди.
Айбланувчилар Швеция чемпионатининг 2013/14 мавсумида учта келишилган ўйинда иштирок этгани аниқланди. Аввалига туман суди айбланувчиларни оқлаган эди, аммо апелляция суди уларнинг ҳар бирини айбдор деб топди.
Пора олган уч футболчи ҳамда келишилган ўйинлар ташкилотчиси шартли жазо олишди. Бошқа футболчиларга пора берган икки ўйинчи 12 ва 14 ойлий қамоқ жазосига ҳукм этилди. Учинчи ташкилотчига шартли жазо тайинланди, чунки у полиция билан ҳамкорлик қилди ва ҳамтовоқларига қарши кўрсатма берди.
Комментарии