Шуҳрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" - "Насаф" ўйинида яққол фаворит йўқ"
03 ноя 2023 12:21
Новости
Шуҳрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" - "Насаф" ўйинида яққол фаворит йўқ"
"Пахтакор", "Насаф" жамоаларида тўп тепган собиқ футболчи Шуҳрат Раҳмонқулов Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган марказий учрашувдан аввал фикрларини билдирди.
"Албатта қизиқ ўйин бўлади. Бир-бирига муносиб рақиблар. Маълумки, бу ўйиндаги ғалаба мезбонларга расман чемпионликни тақдим қилади. Ўйинда аниқ фаворит йўқ, деб ўйлайман. Ўйлашимча, имкониятлар тенг. Биз чиройли ўйин тарафдоримиз. Ҳисоб дуранг билан тугаса ҳам ажабланмайман.
"Пахтакор"да чемпионлик руҳи бор. Қандайдир омад ҳам кулиб боқяпти. Уларда чемпионлик тажрибаси катта. Фикримча, якунда барибир "Пахтакор" чемпион бўлса керак", - деди Шуҳрат Раҳмонқулов.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии