Шуҳрат Муҳаммадиев: "Турнинг рамзий терма жамоасига киришимни кутмагандим"
03 июл 2015 16:48
Новости
Шуҳрат Муҳаммадиев: "Турнинг рамзий терма жамоасига киришимни кутмагандим"
"Дерби ҳар доим кескин курашларга бой бўлади. Бироқ бу ўйинда "Машъал"нинг бир қатор асосий таркиб футболчилари иштирок эта олмаганини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. Тезкор гол киритиб олганимиз бизга қўл келди. Лекин биринчи бўлимда жамоамиз кўрсатган ўйин қониқарли бўлмади. Иккинчи таймда ўйинимизни яхшилай олдик ва яна иккита тўп киритдик. Бу учрашувдаги иштирокимдан кўнглим тўлдими? Тўлиқ қониқмадим. Аммо киритилган голларда ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман. Лекин бу ерда нафақат мен, балки бошқа жамоадошларимиз ҳам яхши ўйнашди. Мен шунчаки ўз ишимни қилдим. Бу вазиятларда менга Артур Геворкян ҳам кўмаклашди. Умуман Ара билан бир-биримизни жуда яхши тушуниб ҳаракат қиламиз. Турнинг рамзий терма жамоасига киришимни кутмагандим. Бу албатта ёқимли", - дейди "Насаф" ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев.
Эслатиб ўтамиз, Олий лиганинг 15-тур ўйини "Насаф" - "Машъал" (3:0) учрашувида Шуҳрат Муҳаммадиев иккита голга ҳаммуаллифлик қилганди.
Комментарии