RU

Последние новости

01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  0 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  16 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  65 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1

Шуҳрат Мақсудов: "Тайёр футболчиларни сотиб олиб ўйнатишни ҳамма ҳам билади. Биз тўғри йўлдамиз" Новости

Шуҳрат Мақсудов: "Тайёр футболчиларни сотиб олиб ўйнатишни ҳамма ҳам билади. Биз тўғри йўлдамиз"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бунёдкор" (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Шуҳрат Мақсудов матбуот анжуманида қатнашди.

"Бугун майдонга тушган ёш футболчиларимизга катта раҳмат айтаман. "Бунёдкор"нинг мақсади академиядан кўпроқ ёшларни асосий таркибга жалб қилиш. Уларнинг ўйинидан қониқдим, албатта бироз тажриба етишмади. Аммо яқин келажакда улар Ўзбекистон терма жамоасида ўйнайди деган умиддаман. "Қизилқум" жамоасини ғалаба билан табриклайман", - деди Шуҳрат Мақсудов.

- Бугун Суҳроб Султонов учта гол ўтказиб юборди. Кейинги ўйинда бошқа дарвозабон майдонга тушиши мумкинми?

- Бу нарсани кейинги турдан олдин билиб олишингиз мумкин бўлади.

- Бекор қилинган гол ҳақида нима дея оласиз?

- Бу гол ҳақида гапирмайман, бу менинг ишим эмас. Нимадир деганим билан ҳеч нарса ўзгармайди.

- Усмонали Исмоналиев ҳужумда ўйнамоқда ва мослаша олмаётгандек. Захирада унинг ўрнини боса оладиган футболчилар бор?

- Бор, бугун захирадан майдонга тушди (Ҳусайн Эргашбоев - изоҳ championat.asia). Ёш футболчилар тажриба тўплаши учун бироз вақт керак.

- Йил бошида клуб раҳбари билан учрашувдан кейин клубнинг мақсади ўзгармайди дейилганди. Аммо ҳозир мақсадимиз терма жамоага футболчи етказиб бериш дедингиз. "Бунёдкор"дек клубнинг мақсади терма жамоага футболчи етказиб бериши ғалати эмасми?

- Биз имкониятдан келиб чиқиб шу нарсага қўл урдик. Академия нима учун? Ёш футболчиларни асосий таркибга жалб қилиш учун. Тайёр футболчиларни сотиб олиб ўйнатишни ҳамма ҳам билади. Лекин бу йил ёшларга ишонишга қарор қилдик. Биз тўғри йўлдамиз, бунинг учун вақт керак бўлади. Клубимиз раҳбари бу вақтни бизга бердилар. Қайтараман, ёш футболчиларимнинг ўйинидан қониқдим.


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика