RU

Последние новости

14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  0 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  3 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  3 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  5 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  40 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  13 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  3 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2

Шуҳрат Мақсудов: "Футболчиларимга эътирозим йўқ. Барчани ғалаба билан табриклайман" Новости

Шуҳрат Мақсудов: "Футболчиларимга эътирозим йўқ. Барчани ғалаба билан табриклайман"

Суперлиганинг 15-тури доирасида "Металлург" устидан қозонилган ғалабадан кейин "қалдирғочлар" бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Авваламбор, "Бунёдкор" футболчиларини, мухлисларини, ходимларини ғалаба билан табриклайман. Шу ўринда, шундай қийин паллада ўз ишини яхши бажараётган футболчиларга раҳмат айтмоқчиман. Нафақат футболчилар, балки, базамиз фаррошлари, қоровуллар, бизга овқат қилиб берадиган ошпазларимизга ҳам катта раҳмат айтаман. Ҳозирги аҳволимизда улар ҳам ўз ишларини сидқидилдан бажаришда давом этишмоқда. Шунингдек, шундай шароитлар ва ўйинни ўтказиш учун барча қулайликларни яратиб бергани учун АГМК клубига ҳам миннатдорлик билдираман.

Ўйинни ўзларингиз кўрдингиз. Футболчиларимга ҳеч қандай эътирозим йўқ.

- Лутфулла Тўраев билан боғлиқ ҳолатни бир тушунтириб кетсангиз. Мухлислар буни нотўғри тушунишмоқда.

- Мухлислар ўйинни томоша қилаверишсин. У ҳолат ўзимиз ўртамиздаги иш. Буни уларга умуман алоқаси йўқ. Лутфулла бизнинг асосий футболчимиз, сардоримиз. Кўп гаплар айнан унга айтилади. Шу сабабли бундан фожеа ясамаслик керак.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика