RU

Последние новости

14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  1 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  1 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  5 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  3 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  3 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  3 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  5 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  1

Шуҳрат Мақсудов: "Бунёдкор"дан ҳам ёмон майдонда ўйнашди. Аммо..." Новости

Шуҳрат Мақсудов: "Бунёдкор"дан ҳам ёмон майдонда ўйнашди. Аммо..."

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Локомотив" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

Икки турдан буён шогирдларимнинг ўйинидан қониқаётгандим, бироқ натижа ҳавас қиларли эмасди. Бугунги ўйинда улар кўрсатмаларни тўлақонли амалга оширишди. Хатолар ҳам бўлди. Меҳнат қилиш замирида албатта, хатолар бўлади. Йигитларга, шунингдек, мухлисларга миннатдоричилигимни билдириб қоламан. Раҳбарлар ҳамда ҳомийларни ҳам чин қалбимдан табриклайман. "Локомотив" жамоасига келгуси ўйинларда омад тилайман. 

— Икки бўлимни солиштирадиган бўлсак, "Бунёдкор" биринчи бўлимда узун паслар билан ўйнашга ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимга келибгина, жамоа ўз услубида ҳаракат қила бошлади. Бу ўйин учун тайёрланган режамиди? 

— Юқорида таъкидлаганимдай, йигитларда иштиёқ юқори. Таркибимиз ёш, академия тарбияланувчилари саналади. Шу боис, бундай ҳолатлар ўйинда юзага келиши табиий. Танаффусда керакли кўрсатмаларни бердик. Иккинчи бўлимда эса ўз услубимизда ўйнашни бошладик. Натижа яхши бўлди. Бироқ футбол 90 дақиқа давом этади. Хотиржамликка берилиш оқибатида гол ўтказиб юбордик. Бу ҳам бизга сабоқ бўлади. Келгусида ўйинларда охиригача бўшашмасдан тўп тепишга ҳаракат қиламиз. Ўйиндан ўйинга ривожланамиз, дея умид қиламан. 

— Майдон ҳолати ҳақида гапирсангиз.

— Мен ўйиндан олдин ҳам майдон ҳолати яхшилигини таъкидлагандим. Бундан ёмонроқ майдонларда ҳам ўйинлар ўтказилди. Майдон борасида эътирозим йўқ. 

— Усмонали Исмоналиев "Андижон"да, яъни стандартлар ва узун паслар орқали ўйнайдиган жамоада тўп тепган. "Бунёдкор" эса бошқа услубдаги жамоа ҳисобланади. Уни жамоага жалб қилинишини қанчалик тўғри деб ўйлайсиз?

— Йил сўнгида жамоамизни кўплаб ўйинчилар тарк этди. Унинг тўпурарлик маҳоратини инобатга олиб, жамоага олиб келдик. Исмоналиев ҳозирда тикланиш жараёнида. Унинг тез орада формага қайтишига умид қиламиз.

— Иброҳим Гбадамоси нега Туркия сафарига олиб кетилмади?

— Уни аввал ҳам айтганман, виза масаласи билан боғлиқ муаммолар сабабли уни қолдиришга мажбур бўлдик. У билан домий алоқада бўлиб турдик. 



Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика