"Шуҳрат" жамоасидан юксалиш сари қадам
15 дек 2020 22:09
Новости
"Шуҳрат" жамоасидан юксалиш сари қадам
Бугун Навоий шаҳрининг "Шуҳрат" футбол клуби мутасаддилари, шаҳар спорт бўлими бошлиғи С.Худойбердиев ҳамда Навоий вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти О.Жумаев Навоий шаҳар Ҳокими М.М.Бозоров билан учрашишди.
Учрашувда жамоанинг ортда қолган футбол бўйича "Навоий вилояти 2-лигаси" ва "Вилоят кубоги-2020" мусобақаларидаги мувоффақияти ҳамда жорий йил 20 декабрь санасидан старт бериладиган Биринчи лига ўйинларига йўлланма берувчи мусобақадаги иштироки борасида суҳбат олиб борилди.
Шунингдек НВФА биринчи вице-президенти О.Жумаев шаҳар ҳокимига вилоят футболига қўшган ҳиссаси учун ташкилотнинг эсдалик совғаларини топширди. Учрашувда Ҳоким М.М.Бозоров жамоани қўллаб-қувватлашини айтиб, жамоага олдиндаги мусобақада омад тилади.



Навоий вилояти футбол ассоциацияси матбуот хизмати
Похожие новости
championat.asia
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Комментарии