Шота Арвеладзе Тошкентга қайтган ва карантинга кирган
30 мая 2020 09:28
Новости
Шота Арвеладзе Тошкентга қайтган ва карантинга кирган
"Пахтакор"нинг грузиялик бош мураббийи Шота Арвеладзе март ойида Туркияга учиб кетгани ҳақида маълумот бергандик.
Сайтимизга маълум бўлишича, карантин даврини Истанбулдаги уйида ўтказган Шота Арвеладзе бир неча кун олдин Туркиядан қўйилган чартер-рейс орқали Тошкентга қайтган. Айни паллада эса Арвеладзе хориждан келган барча ҳамюртларимиз қатори маълум қоидаларга кўра карантинда бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 5 июндан бошлаб Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатларини томошабинлар иштирокисиз давом эттиришга рухсат берилди. ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчиси Диёр Имомхўжаев эса ўйинлар 5 июндан кейинроқ бошланиши мумкинлиги ҳақида ёзди.
Комментарии