RU

Последние новости

21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  0 21:48Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" 1:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  97 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  11 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  5 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  4 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  17 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  3 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  2 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  8 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  2 16:32Роналду: "Бернабеу"дан кўра, "Камп Ноу"да гол уришни кўпроқ ёқтирардим"  34 15:50Ўртоқлик учрашуви. "Қизилқум" - "Арал" 3:3  2

"Шўртан"га бу мавсум қийин бўлади-ёв (Мулоҳаза) Новости

"Шўртан"га бу мавсум қийин бўлади-ёв (Мулоҳаза)

Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси бир йиллик танаффусдан сўнг олий лигага қайтди ва бу мавсум ўз кучини яна элитада синаб кўради.
Жамоа ҳозир олий лиганинг бошқа иштирокчилари каби янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Ғузорликлар кеча "Обод" сунъий майдонида "Олмалиқ"қа қарши ПФЛ Кубогининг чорак финалида майдонга тушиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. "Олмалиқ"нинг асосий таркиби Туркияга жўнаб кетгани боис ўрнига ўринбосарлар ҳаракат қилишди.



Айтиш мумкинки, 65 дақиқа давомида "Олмалиқ" ёшлари "Шўртан"нинг асосий таркибига жиддий қаршилик кўрсатишди, бироқ якунда тажриба барибир ўз сўзини айтиб, олий лига вакили йирик ҳисобда зафар қучди. Гарчи ўйинда 4:0 ҳисоби қайд этилган бўлса-да, "Шўртан" рақибига қараганда катта устунлик қилди дейиш мушкул. Айниқса, биринчи таймда ўйини ҳеч қовушмади. Жарима майдончаси ичига узатилган тўплар кўп ҳолларда "Олмалиқ" футболчиларига бориб тушаверди, бунинг устига "Шўртан"да битта қулай имкониятдан фойдаланиб гол урадиган футболчи кўзга ташланмади.

"Шўртан"нинг асосий таркиби қуйидагича кўринишда бўлди: дарвозани Темур Жўраев қўриқлади. Ҳимояда чап томондан бошлаб Шерзод Шарипов, Дарко Станоевич, Умар Эшмуродов, Жамол Отақулов ҳаракат қилишди. Ярим ҳимояда эса яна чап қанотдан бошлаб Лазиз Убайдуллаев, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Элдор Бойматов ва Виктор Карпенко ўйнади. Ҳужумда Суҳроб Бердиев - Виктор Клишин жуфтлиги тўп тепди.



Лекин шу таркиб ҳам "Олмалиқ" ўринбосарларига қарши анча қийналди. Кўп вазиятларда тажрибали Карпенко ўйинни ўзига олишга интилди, бироқ унинг ёнида ўйнаган Ғулом-Ҳайдар билан Бойматов яхши пасларни йўққа чиқараверди. Биламизки, ҳозирги футболда марказий ярим ҳимоячилар "портловчи" бўлиши керак. Ғулом-Ҳайдар Ғуломовда "портлаш" ҳисси бор, аммо тўп узатишлари жуда аниқ эмас. Аммо Элдор Бойматовда шу нарса ҳам кўзга ташланмаяпти. Натиижада сурхондарёлик футболчи кўп ҳолларда ўйиндан узилиб қолгандек туюлаверди. Лазиз Убайдуллаевга эса афтидан ўтган йили кам ўйнагани панд беряпти. Бир пайтлари Убайдуллаев қанақа футболчи эди-я! Тезкор ва алдамчи ҳаракатлари билан рақибини шошириб қўярди. Лекин кечаги ўйинда унинг бор-йўқлиги деярли билинмади.

Агар шу баҳсдан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, "Шўртан"нинг ҳимоячиларига ҳам эътироз етарлича топилади. Масалан, легионер номини оқлаши керак бўлган Дарко Станоевичда биринчи паслар деярли ўхшамади. Сал чаққонроқ ҳужумчининг ундан ўзиб кетиши ҳеч гап эмас. Дарко ўзига келган тўпни тепиб юборса бўлгани, сал биттасини алдаб ярим ҳимоячига тўпни етказиб бермаяпти. Умар Эшмуродов эса асосий таркибдан жой олиш учун астойдил ҳаракат қилмоқда. Менга номи чиққан ўйинчи бўлмаса-да, майдонда бор кучи билан ҳаракат қиладиган футболчилар ёқади. Чунки фақат ҳаракатгина ғалабани таъминлайди. Майдонга чиқдингми, ўхшаса-ўхшамаса ҳаракат қилавериш керак. Шунда қачондир ҳаракат ўз самарасини бериб, жамоа ғалаба қозонади.



Виктор Клишиндек ҳужумчи эса ўринбосарлар дарвозасига кўзини юмиб бўлсаям гол уриши керак. Ахир у ўтган йил биринчи лигада қирққа яқин гол урди. Тушунамиз, ҳали мавсум бошлангани йўқ, балки футболчи ўз формасида эмасдир, лекин мавсум бошланишига ҳам кам вақт қолди. Бир ойдан кам қолди. Салкам бир ой ичида ҳужумчи ўзининг юқори формасига чиқа оладими? Ишониш қийин. Суҳроб Бердиев эса "Шўртан"нинг энг яхши футболчиларидан бири бўлса ажаб эмас. Бу болада салоҳият юқори, фақат ишлашда давом этиши керак.



"Шўртан"нинг асосий таркиби анча ўзгариб кетибди. Кеча асосий таркибда майдонга тушган 11таликдан 8 футболчи янги. Ўтган йил ўйнаганлардан Жамол Отақулов, Умар Эшмуродов ва Виктор Клишин бор экан. Шунингдек, захирадан тушган Самандр Шодмонов, Игорь Таран, Мирзакамол Камолов сингари ўйинчилар ҳам бу йил жамоага келиб қўшилишди. Бош мураббий Мухтор Қурбонов олий лигада суяги қотган ўйинчиларни йиғиб олди. Энди гап уларнинг бир жамоа бўлиб ўйнай олишида. Лекин бунинг учун ҳали кўп ишлаш керак бўлади. Бу ёқда эса олий лиганинг 1-тури бошланишига тобора кам вақт қоляпти. Эслатиб ўтамиз, "Шўртан" биринчи турни сафарда "Нефтчи"га қарши (14 март) ўтказади.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика