RU

Последние новости

13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  0 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  2 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  3 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  0 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  2 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  4 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  4 11:00"Барселона" Ямалга тақиқ қўйди  18 10:39Мурод Исмоилов: “Кубок финалида ҳамма нарса бўлиши мумкин”  0 10:18Александр Мерзляков: "2010 йилги "Бунёдкор"га қарши кубок финалини эсимдан чиқара олмайман, бугун нима бўлишини якунда биламиз"  2 09:55Винисиус "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  8 09:24Ўзбекистон Кубогини кетма-кет 2 марта ютган мураббийлар. Хомяков бугун улар сафига кирадими?  3 09:02Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг қисқача фикр билдирди  11 08:37Тарихдан бунақаси бўлмаган! Абдуқодир Ҳусанов биринчи ўринга кўтарилиб олди  9 08:11Ямалнинг нима сабабдан "Эл Класико"да ўйини чиқмагани маълум қилинди  21

“Шўртан”да нима гап? Алиқулов жамоада қоладими? Новости

“Шўртан”да нима гап? Алиқулов жамоада қоладими?

Хабарингиз бор, бугунги кунда Суперлиганинг барча клублари янги мавсумга тайёргарлик кўришни бошлаб юборди.

ПРО-Лига жамоалари ҳам аста-секин ўз имкониятидан келиб чиққан холда, ўқув-йиғин машғулотларига киришмоқда. Ўтган мавсум “Шўртан” жамоаси ПРО-Лигада муносиб иштирок этиб, кўпчиликни эътиборини тортганди. Аммо шунга қарамай ғузорликлар ҳамон тайёргарликни бошлагани йўқ. Бош мураббий Асрор Алиқулов билан боғланганимизда, режага кўра “Шўртан” 15 январдан йиғинга киришиши керак эди. Аммо айрим сабабларга кўра, йиғин номаълум муддатга қолдирилиб турганини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек Асрор Чориевичдан, ўзининг жамоадаги кейинги тақдири ҳақида сўраганимизда, “Шўртан”да қолишини яширмади. Маълумки, “Шўртан” клуби қарздорлик масаласини тўлиқлигича ёпмагани сабабли, ФИФА томонидан трансфер ойналарида таъқиқ қўйилган. Шунинг учун бош мураббий бу йил ҳам асосий таркибнинг ўзагини сақлаб қолишни ва уларнинг қаторига ёшлар жамоасидан ўйинчиларни жалб этишни режалаштираётганини айтди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика