RU

Последние новости

22:01Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  10 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  1 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  2 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  1 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   5 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  8 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  11 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  2 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  13 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   2

“Шўртан”: Йиғинда уч нафар янги футболчи бор Новости

“Шўртан”: Йиғинда уч нафар янги футболчи бор

Теги :  Шўртан
Шу кунларда чемпионатимизнинг иккинчи даврасига қизғин ҳозирлик кўраётган жамоамиз таркибига янги футболчилар ҳам келиб қўшилмоқда.

Жумладан В.Легай ва Г.Кочнев қўл остида ўтаётган машғулотларда Суннатилло Мамадалиев (“Сўғдиёна”), Ҳасанбой Эргашев (“Навбаҳор”) ва Аббос Омонов (“Машъал”) каби футболчилар иштирок этишмоқда.

Аслида, бу футболчилар “Шўртан” учун бегона эмас. Ҳар уч нафар ўйинчи ҳам ўтган йили Ғузор жамоаси шарафини ҳимоя қилишган эди. Тақдир таққозоси билан улар яна жонажон жамоаларига қайтишди ва “Оқ бўрилар”нинг иккинчи даврадаги зафарли юришларига ўз ҳиссаларини қўшиш ниятидалар.

Ўз ўринда яна бир янгиликни айтиб ўтиш керак, бугун 11 июль санасида “Шўртан”нинг мураббийлар гуруҳи ва футболчилари Тошкентдаги Республика спорт тиббиёт илмий-амалий марказида ўз саломатликларини текширувдан ўтказишмоқда.  Жамоа аъзолари кечга яқин тайёргарлик жараёнларини давом эттириш мақсадида яна Ғузордаги ўз қароргоҳларига қайтишади. Ғузордаги машғулотлар 18 июлга қадар давом эттирилади.   

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати
   

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика