RU

Последние новости

23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  0 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  87 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  3 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  13 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4

"Шўртан": Волков қўл остидаги дастлабки ғалаба Новости

"Шўртан": Волков қўл остидаги дастлабки ғалаба

Теги :  Шўртан
Янги мавсумга ўз қароргоҳида тайёргарлик кўраётган Ғузорнинг “Шўртан” футболчилари 11 январь куни “Насаф” жамоаси билан ўртоқлик синов назорат учрашувида майдонга тушишди.

Хабарингиз бор, “Оқ бўрилар” жамоасини яқиндагина янги бош мураббий - Александр Волков қабул қилиб олди. Айнан Қарши шаҳрида ўтган мазкур учрашувда ғузорликлар А.Волков қўл остида ҳаракат қилишди ва янги мавсумда чемпионат ҳамда Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинларида иштирок этишга тайёргарлик  кўраётган “Аждарлар” жамоаси устидан 3:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозонишди. Тўпларни Зафар Полвонов (2та) ва Аббос Омоновлар киритишди.

Ушбу учрашувда “Шўртан” жамоаси қуйидаги таркибда ҳаракат қилди:
Элдор Тожибоев, Олим Каримов, Умар Эшмуродов, Лазиз Убайдуллаев, Ғулом Раҳмонов, Зафар Полвонов, Игорь Таран, Юсуф Бўриев, Холмурод Холмуродов, Алишер Зиёвуддинов, Суннат Мамадалиев.
Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушганлар:
Акмал Раҳимов (дарвозабон), Самандар Шодмонов, Жасур Бобоев, Аббос Омонов, Шахзод Хурсанов, Нурали Падаров, Мирмуҳсин Сатторов, Элёр Тоғаев, Ҳусниддин Азимқулов, Элёр Интизомов, Бобур Тўраев.   

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика