RU

Последние новости

10:15"Реал"нинг икки нафар футболчи фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   0 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  31 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  4 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  15 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  10 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  151 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  10 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15

“Шўртан” — “Вилоят Ҳокими” Кубоги соҳиби! Новости

“Шўртан” — “Вилоят Ҳокими” Кубоги соҳиби!

Бугун Қарши Давлат Университети сунъий қопламали майдонида севимли жамоамиз “Ҳоким Кубоги” финалида яна бир Ғузор жамоаси ШГКМ билан беллашди. Кескин ва муросасиз курашларга бой бўлган беллашувда ғолиблар қўшимча бўлимларда аниқланди.

Дастлаб 3-ўрин учун курашишга киришган “Юниред” ва “Микрокредитбанк” жамоалари ўртасидаги беллашувда тошкентликлар 2:4 ҳисобида ғалаба қозонишди ва мусобақанинг 3-ўринини эгаллашди.

Бош соврин учун севимли жамоамиз Ғузорнинг яна бир жамоаси ШГКМ билан беллашди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда дастлаб вакилларимиз ҳисоб очишди. 55-дақиқада Муҳриддин Зоиров ҳисобни очди — 1:0. Аммо орадан кўп ўтмай 63-дақиқада Фахриддин Норпўлатов ҳисобни тенглаштирди. Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб ўзгармади. Ғолиб қўшимча бўлимларда аниқланди. 97-дақиқада Бекзод Сувонов ғалаба тўпини киритди.

Бу мусобақа янги футбол мавсуми старти олдидан жамоамиз учун тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. 

Тақдирлаш маросимида “Шўртан” профессионал футбол клуби бош менеджери Шамил Ярулин, “Насаф” футбол клубининг бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда Қашқадарё вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Шуҳрат Эгамбердиевлар иштирок этишди.

Мусобақа сўнггида жамоамизга Қашқадарё Вилояти Ҳокими Кубоги ҳамда мусобақани ўтказишда ёрдам берганлиги учун “Шўртан” футбол клубининг бош менеджери Шамил Ярулин махсус ташаккурнома билан тақдирланди. Ғолиблар қиммат баҳо совғалар билан топширилди.

Қарши. 25.02.2023

“Шўртан” — ШГКМ 2:1

Голлар: М. Зоиров 55ʼ, Б. Сувонов 97ʼ, — Ф. Норпўлатов 63ʼ

Бош ҳакам: Комилжон Расулов.

Қанот ҳакамлари: Зуфар Элибоев, Лазиз Абдураупов.

Захира ҳаками: Элнур Дониёров

“Шўртан”: 25. Шерзод Абдураимов, 3. Ҳожиакбар Юнусов, 19. Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, 21. Азамат Абдураимов, 97. Жамшид Қобулов, 30. Жасур Умаров, 27. Аброр Саримсоқов, 76, Сардор Теляков, 7. Бекзод Сувонов, 17. Жавоҳир Ҳасанов, 10. Муҳриддин Зоиров.

Захира: 1. Амир Лутфуллаев, 71. Суҳроб Эшбоев, 5. Жаҳон Ҳусанов, 9. Жаҳон Сафаров, 6. Шаҳбоз Нуриддинов, 20. Бобур Давлатов, 8. Зафар Полвонов, 11. Асадбек Самариддинов.

ШГКМ: 1. Асадулло Полвонов, 5. Ахрор Ҳамраев, 18. Санжар Тўрақулов, 4. Шаҳзод Абдуваитов, 6. Элбек Отақулов, 15. Фаҳриддин Норпўлатов, 77. Аслиддин Лутфуллоев, 23. Фарҳод Намозов, 10. Элнур Жорияқулов, 7. Анвар Шомуродов, 11. Сайфулло Шодмонов.

Захира: 12. Фурқат Равшанов, 13. Беҳруз Собиров, 8. Бахтиёр Бўриев, 3. Бунёд Исмоилов, 17. Алибек Давлатов, 2. Отабек Худойбердиев, 14. Шерали Жўраев, 20. Мавлон Абдуллаев.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика