RU

Последние новости

19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  0 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  1 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  0 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  3 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  3 15:58Балотелли январь ойидаёқ "Женоа"ни тарк этиши мумкин  2 15:44Винисиус "Реал"дан Мбаппе даражасидаги маош талаб қилмоқда  7 15:00Championat.asia ходимлари томонидан йил давомида эълон қилинган мақолалар  5 14:30"Ливерпуль" ҳимоячиси "Реал"га ўтмоқчи  5 13:545 ўйинда 11 та гол ўтказиб юборган МЮ ёш дарвозабонга қизиқиш билдирмоқда  0 13:09"Реал" ёздаги икки харид туфайли қишки трансферлардан воз кечди  6 12:40Сергеев "Пахтакор"да қайси рақамда ўйнайди?  11

"Шўртан" тотализаторга аралашиб қолганми? Клуб бош менежери Шамиль Ярулин билан интервью Новости

"Шўртан" тотализаторга аралашиб қолганми? Клуб бош менежери Шамиль Ярулин билан интервью

Ғузорнинг "Шўртан" клуби ортда қолган давр мобайнида қийин дамларни бошидан кечирди.

Узоқ йиллардан бери соя солиб келган мураббий Игорь Криушенко ҳамда дарвозабонлар мураббийи Виталий Варивончикдан қолган қарздорлик сабаб клуб трансфер таъқиқига учради. Ниҳоят яқинда мазкур муаммо ўз ечимини топди. Қарздорлик бартараф этилди. Мавсумни ёш футболчилар билан бошлашга мажбур бўлган жамоанинг натижаларини яхши, дея олмаймиз. Таркибдаги футболчиларга тажрибасизлик ва маҳорат етишмаслиги, майдонда ортидан эргаштира оладиган етакчининг йўқлиги жамоанинг Про лигадаги иштирокига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Хўш, эндиликда таркиб кучайтириладими? Айни пайтда вазият қандай? Бу борадаги саволларимизга клуб бош менежери Шамил Ярулин жавоб берди.

- Шамил Самигулович 2012-2013 йилларда "Шўртан" бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган Игорь Криушенко ва Виталий Варивончик масаласи қай тариқа ҳал қилинди?

- "Шўртан" футбол клубини қабул қилиб олганимда мени олдинда қандай ишлар кутаётганини билардим. Шуни англаган ҳолда таклифга розилик берганман. Клубдаги энг асосий ва оғриқли масала бу нафақат сиз қизиқаётган собиқ хорижлик мураббий ва футболчи – Криушенко ва Варивончик, балки бошқа маҳаллий футболчилар ва бошқа мутаҳассислар олдидаги тўланмаган қарздорликлар ва тўланиши мумкин бўлмаган пулларни суд орқали талаб қилиш жараёни билан курашдик. Уларни асосан бош ҳомийимизнинг, клуб президентининг ва футбол клубимизга эътиборсиз қолмаган мутахассислар кўмагида ва ҳозирги кунда “Шўртан” футбол клубида фаолият юритаётган барча ишчи-ҳодимларининг ойлик маошларини бошқа клубларга нисбатан кам миқдорда белгилашимиз, бонус ва мукофот пулларини қисқартириш эвазига тежалган маблағлар ҳисобидан деярли барча қарздорликларни бартараф этишга эришдик. Лекин Криушенко ва Варивончик олдидаги қарздорликни бош ҳомийимизнинг ҳамда клуб президентининг амалий ёрдами билан ёпдик, дея оламан. Бунинг учун фурсатдан фойдаланиб клуб номидан ва ўзим номимдан уларга миннатдорчилик билдираман. Ўйлайманки, бу бизга катта сабоқ бўлди.

- Жамоанинг натижаларидан, ўйинидан етакчи ва тажрибали ижрочиларга эҳтиёж сезаётганлиги кўринмоқда. Ёзги трансферлар ойнасида таркибни кучайтириш клуб режаларидан ўрин олганми?
- Ёзги тарнсферлар ойнаси вақтида ҳеч қандай муаммолар бўлмайди, деб ўйлайман. Биласиз клубимиздан таъқиқ олинган. Лекин асосий мақсад ва вазифаларимиздан бири сўнгги йилларда диққат-эътиборни ёш-авлодни тарбиялаб, улар билан биргаликда кучли ва яхши жамоа шакллантириш. Жамоамизни маҳаллий, тажрибали ва маҳоратли футболчилар билан кучайтиришни, жамоамизда соғлом футбол муҳитини яратишни истаймиз. Мураббийлар буни лозим, деб топса 1-2 нафар тажрибали футболчиларни жалб этишимиз ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

- Айни пайтда клубдаги вазият қандай?
- Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.2021 йилдаги №261 сонли қарорига асосан Ўзбекистоннинг барча футбол клубларининг таъсисчилари ва бош ҳомийлари ўзгартирилди, жумладан "Шўртан" футбол клубининг ҳам. Бироқ бу қарор бўйича баъзи камчиликлар вужудга келганлиги сабабли ҳукуматимиз, ЎФА ва ЎзПФЛ уларнинг ечимини топиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар олиб бормоқда. Хар ҳолда клубни ёпилиб, кўчада қолиб кетмаслигига катта умид боғлаганмиз.

- Жамоанинг сўнгги ўйинларида Асрор Алиқуловни кўраётганимиз йўқ. Мураббий жамоа билан биргами?
 
- Асрор Алиқулов ҳамон жамоамиз бош мураббийи. У соғлиғини тиклаб, даволанишдан қайтди ва жамоани қабул қилиб олди. Биз у билан ишлашда давом этмоқдамиз. Агар маълум вақт жамоани ўйинларга Ихтиёр Каримов тайёрлаганига ишора қилаётган бўлсангиз, сизга шундай жавоб қайтараман – "Шўртан" бир жамоа, мураббийлар бир-бирларини қўллаб-қувватлаб туришлари ва ёрдам беришларида ҳеч қандай ҳайратланарли жиҳатни кўрмаяпман. Алиқулов соғлиғини тиклаб олиш учун бироз таътилга чиққанди, холос. Жамоани бошқа ёрдамчи мураббий тайёрлаши мумкин эмас, деган нарса йўқ. Бу жамоамиздаги муҳит соғломлигидан дарак беради. Ихтиёр Каримов масаласига тўхталадиган бўлсак, мазкур мутахассис U-18 жамоасининг бош мураббийи эканлиги, асосий жамоамизнинг ҳам маълум қисмини ёш футболчилар ташкил этганлиги инобатга олиниб, унга вазиятдан келиб чиққан ҳолда иккала жамоани учрашувларга ҳозирлаш имкони берилди.

- Ҳамма қийинчиликлар ортда қолди. Бўладиган иш бўлиб ўтди. Эндиликда "Шўртан" қайси йўлдан кетади?
- Юқорида айтиб ўтганимдек, "Шўртан" жамоада соғлом футбол муҳитини яратиш, эътиборни ёш ҳамда маҳаллий, маҳоратли футболчиларга қаратиш, футбол академиямизни ривожлантириш, яхши ва иқтидорли футболчиларни тайёрлаш ва улардан келажакда фойда олишни мақсад қилган. Яқин йилларда жамоага ҳорижий мутахассисларни жалб қилиш ниятимиз йўқ. Унинг ўрнига маҳаллий мутахассисларимизни малакасини оширишни тўғри, деб ҳисоблайман. “Шўртан”нинг бошидан ўтказган қийинчиликлар нафақат клубимиз учун, бошқа ўзбек жамоалари учун ҳам катта дарс вазифасини ўтаса, кўпгина клубларимиз муқаррар муаммолардан ўзини сақлаб қоларди. 

- Интернетда "Миш-мишларга қараганда, Ғузорнинг "Шўртан" клубини жиддий жазо кутмоқда. Жамоа келишилган ўйинларда ва тотализаторларда иштирок этгани маълум бўлган. Ғузорликларни чемпионатдан четлатилиши кутилмоқда", - мазмунидаги хабарлар чиқди. Бунга қандай изоҳ бера оласиз?
- Бу иш ҳали тугагани йўқ. Биз, яъни клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби ЎФАнинг футбол хавфсизлигини сақлаш қўмитасига жамоамиз аъзоларини бу борада жиддий текширишларига ташаббускорлик кўрсатдик. Сабаби, бизда анчагина шубҳалар мавжуд эди. Биз бу ишни жамоамизда соғлом муҳитни яратиш учун тозалаш ва профилактик чора-тадбирлари сифатида ўтказган эдик. Хавфсизлик ҳизматининг кузатув ва суриштирув ишларига клубнинг ўзи ташаббус кўрсатди. Агар клубдан кимдир ростдан ҳам тотализаторга алоқаси борлиги аниқланса, бунинг учун “Шўртан” жамоаси жазога тортилмайди. Сабаби йил бошида ҳар бир футболчи ва мутахассис бу борада огоҳлантирилган ва декларацияга имзо чеккан. Шундай экан ҳар бир шахс ўзининг хатти-ҳаракати учун ўзи жавоб беради.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика