RU

Последние новости

01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  0 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  1 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  0 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  2 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  1 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  2 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   36 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  9 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  1 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  7 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  26 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2

“Шўртан“: Тайёргарлик Ғузорда давом эттирилади Новости

“Шўртан“: Тайёргарлик Ғузорда давом эттирилади

Теги :  Шўртан
“Оқ бўрилар” жамоасининг ёзги тайёргарлик босқидан ўрин олган дастлабки йиғини 11-18 июль кунлари Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудида ташкиллаштирилди.

Ғузорликлар 19 июль санасида пойтахтда - Миллий    Олимпия қўмитаси қошида фаолият олиб бораётган “Тиббиёт марказида” иккинчи давра ўйинлари учун тиббий кўрикдан ўтишди. Шўндан сўнг, жамоа аъзолари икки кунлик муддатда қисқагина дам олишди.

21 июлдан эса машғулотлар “Шўртан”нинг Ғузордаги қароргоҳида давом эттирилмоқда.

Дастлабки йиғин тўғрисида қисқача нималар дейиш мумкин: тоғдаги машғулотлар жараёнида мураббийлар гуруҳи футболчилар билан асосан жисмоний томондан иш олиб боришди. Бу орада эса 16 ва 18 июль кунлари “Олмалиқ” (2:1) ҳамда “Пахтакор” (3:1) жамоалари билан синов назорат баҳслари ўтказилди. Мазкур учрашувлар давомида асосий таркиб ўйинчилари қаторида мураббийлар майдонга кўрикдан ўтиш учун таклиф этилган бир неча нафар футболчиларни ҳам туширишди. Ярим ҳимоячи Фарруҳ Ҳайдаров (“Нурафшон” Бухоро), ҳужумчи Севдиёр Ҳамроқулов (“Цементчи” Навоий, 2-лига) ва ҳимоячи Вусол Магерамов (“Металлург” Бекобод) ҳатти-ҳаракатлари мураббийлар гуруҳига маъқул келди. Шу сабаб, ушбу футболчилар “Шўртан” машғулотларида ўз иштирокларини  давом эттиришмоқда.

Вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажариб турган Ихтиёр Тоғаевич Каримов шогирдлари иккинчи давра ўйинлари бошлангунга қадар Ғузорда бўлишади.  
25 июль санасида эса биринчи лига мусобақаларида карвонбошилик қилаётган “Динамо” жамоаси билан синов назорат учрашуви белгиланган. Учрашув Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати
   

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика