RU

Последние новости

01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   0 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  0 23:57"Ювентус" — "Аталанта". Таркиблар маълум  3 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  52 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  2 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  37 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  5 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  4 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  5 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  20 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  31 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  2 21:32Суперлига. "Навбаҳор" "Динамо" билан муроса кўчасини танлади, Ҳожимирзаев пенальтидан гол уролмади  71

“Шўртан” стадиони прожекторлари ёруғлиги 1300 люксга яқинлашди Новости

“Шўртан” стадиони прожекторлари ёруғлиги 1300 люксга яқинлашди

Про лиганинг яна бир стадиони шом вақтидан кейин ҳам ўйинларни қабул қилишга тайёр бўлди.

Бунгача “Турон” ва“Бухоро” клублари прожекторлар бўйича талабни тўлиқ бажарган бўлса, эндиликда Ғузорнинг “Шўртан” клуби босқичма-босқич шу йўлда ишлаяпти.

ЎзПФЛ комиссияси 2021 йилнинг 4 март куни Ғузордаги стадион прожекторлари люксини текширувдан ўтказган бўлиб, ўша вақтда ёритиш 400 люксни ташкил қилаётганини баёнлаштирганди. Шундан келиб чиқиб, 2022 йилги мавсум учун смета тасдиқланаётган вақтда “Шўртан” футбол клубига стадион прожекторини яхшилаш бўйича талаб қўйилди.

Ўтган вақт давомида клуб раҳбарияти мазкур талаб устида ишлади. Кеча — 9 июнь куни ЎзПФЛ комиссияси прожекторлар люкслари бўйича навбатдаги ўрганишни амалга оширди. Маълум бўлдики, эндиликда стадион ёритиш тизими 1274 люксни ташкил этмоқда. Мазкур рақам янада ўсиши ва ёруғликнинг ёйилиши оптималлашиши учун прожекторларнинг нур етказиб берувчи мачталари қайта созланиши керак бўлади. Шундан кейин ЎзПФЛ навбатдаги ўрганишни амалга оширади.

Ҳозирги ҳолатда “Шўртан” стадионидаги ёритиш тизими Coca-Cola Суперлиганинг Олмалиқ ёки Бекободдаги стадионларидан яхшироқ бўлиб турибди (айни вақтда мазкур икки шаҳар стадионларида ҳам ёритишни 2000 люксга қадар кўтариш устида иш кетяпти). Ўз навбатида “Шўртан” ҳам Суперлигага қайтгунича 2000 люкс чегарасига қадар чиқиш режаларини ишлаб чиқиши керак бўлади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика