RU

Последние новости

11:47Анчелотти: "Март ойида барча турнирларда етакчилик қиляпмиз"  3 11:33Дуранг билан тугаган "Нефтчи" - "Қўқон-1912" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 11:20«Бухоро» «Қизилқум»ни мағлуб этган учрашувдан олинган ФОТОГАЛEРEЯ  0 10:45«Ливерпул»нинг шорт-листида 4 нафар ҳужумчи бор  1 10:18«Реал Мадрид» етакчиси жароҳат олди  2 09:50АПЛнинг уч гранди «Ноттингем Форест» етакчиси учун кураш олиб бормоқда  0 09:22«Реал Мадрид» МЮ футболчиси учун 80 миллион евро тўлаши мумкин  3 08:54Португалия терма жамоаси Данияга қарши учрашувлар учун қайдномасини эълон қилди  4 08:27Неймар жароҳат сабабли Бразилиянинг март ойидаги ўйинларига ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнига «Реал» футболчиси чақирилди  7 07:33Суперлига. Бугун Андижонда супер тўқнашув бор  21 02:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" ишончли ғалабага эришди, Роналдудан навбатдаги гол  9 01:42"Ювентус" бошқа мураббий топиб қўйди  3 01:16АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:48Никола Лазаревич: "Ким бундай майдонда футбол ўйнашга рухсат беряпти? Кимга шикоят қилишим керак? Майдонга тушиб, ҳолат қандай эканлигини кўриб олинг"  10 00:30Испания термасининг Нидерландияга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  14

"Шўртан" "Сўғдиёна"га ютқазиб қўйди Новости

"Шўртан" "Сўғдиёна"га ютқазиб қўйди

Иккинчи давра ўйинларига пойтахтда тайёргалик кўраётган Ғузор жамоаси 25 июль куни дастлабки синов-назорат баҳсини ўтказиб олди.
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган «Дўрмон» стадионида Зоир Тўрақулов бошчилигидаги жамоа «Сўғдиёна»га қарши майдонга тушди. Кескин ва қизикарли курашларга бой тарзда кечган мазкур учрашувда жиззахликлар кичик фарқ билан зафар қучишди.

«Таркибдаги йўқотишлар ўрнини қисқа муддатда муносиб футболчилар билан тўлдириш мақсадида олиб бораётган ишларимиз нечоғли самарали бўлаётганлигини амалда кўришимиз учун хам бундай учрашувлар зарур. Шу боис ҳам тайёргарлик босқичида ўтказиладиган бундай ўйинларда хисоб мухим ахамият касб этмайди. Даврон Файзиев бошқарувидаги жамоа билан ўтказган баҳсимиз жуда фойдали бўлди. Қўл остимизда харакат қилаётган футболчилар ва жамоага янги келиб қушилган номзодларнинг холати ва имкониятларини билиб олдик. Олдимизда қисқа бўлса-да, хали вақт бор. Ана шу муддат ичида машғулотларга зўр берамиз ва режалаштирилган ўртоқлик учрашувлари орқали таркибни мукаммал шакллантирамиз», - дейди «Оқ бўрилар» бош мураббийи.

Бевосита таркибга тўхталадиган бўлсак, биринчи даврада клуб шарафини ҳимоя қилган Асрор Алиқулов, Александр Корнейчук, Зохид Раупов, Ярослав Крушельницкий, Ботир Қодиркулов, Аббос Омонов, Иброхим Отахонов, Александр Востриков, Павел Соломин, Жамол Отақулов сингари тажрибали футболчилар билан бир қаторда, асосий таркибга номзод саналган Толиб Очилов, Бобир Тўраев, Элёр Интизомов, Шахзод Хурсанов, Олим Каримов, Юсуф Бўриев, Ғулом Рахмонов, Умар Эшмуродовлар хам машғулотларда иштирок этишмоқда. Синовдан утаётган янги футболчилар хақида гап кетганда, дарвозабонлар – Михаил Спиридонов («NBU-Осиё»), Темур Жўраев («Пахтакор»), футболчилар Абдували Мўминов (Козоғистон биринчи дивизиони), Равшан Абдувохидов («Чуст-Пахтакор»), Махмуд Абдурахмонов («Зомин»), Азиз Ғуломхўжаев («Қизилқум»), Жавлон Гусейнов («Нефтчи»), Санжар Тўрақулов, Феруз Фахриддинов ва Алишер Ибрагимов («Нуристон», Қашқадарё иккинчи лигаси)ларни тилга олиб ўтишимиз мумкин. Уларнинг «Шўртан» таркибида қолиш-қолмаслиги мана шу йиғин давомида аниқ бўлади.
 
«Шўртан» - «Суғдиёна» - 2:3.  Қибрай «Дoрмон». 25 июль
Хакамлар
: Х.Рўзиев, С.Шоюсупов, О.Абдувосилов.
«Шўртан»: М.Спиридонов (Т.Жўраев, 46), А.Алиқулов (Я.Крушельницкий, 46, Э.Интизомов, 76), З.Раупов (Ж.Гусейнов, 46, Т.Очилов, 68), А.Мўминов (У.Эшмуродов, 60), Б.Қодиркулов (А.Омонов, 46), О.Каримов (Ю.Буриев, 50), Р.Абдувохидов (Б.Тўраев, 46, Г.Рахмонов, 74), А.Ғуломхўжаев, Ф.Фахриддинов (П.Соломин, 46), И.Отахонов (Ш.Хурсанов, 46), А.Востриков (С.Тўрақулов, 46).
«Шўртан» таркибида голларни И.Отахонов (23) ва Ш.Хурсанов (81-пен.) киритишди. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика