RU

Последние новости

09:49ФИФА Фаластинда футболни ривожлантириш учун катта миқдрода пул ажратади  2 09:21"Атлетико"нинг асосий юлдузи Жаҳон чемпионатидан кейин "Барселона"га ўтади  8 08:53"Ҳисобга қарамаймиз, асосийси барчага ўйин амалиёти бердик" - Вадим Абрамов Дубайдаги сўнгги ўйиндаги дуранг, сўнгги тайёргарлик ва Санчеснинг дебюти ҳақида  0 08:25"Андижон" 12 нафар футболчини Лига рўйхатидан ўтказди  2 07:57"Каттақўрғон" навбатдаги таржибали легионер билан келишувга эришди  3 07:30"Динамо" 19 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 07:20Ўртоқлик ўйини. "Динамо" БАА йиғинидаги сўнгги ўйинида "Елимай" билан дуранг қайд этди  1 03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  1 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  3 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  5 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  16 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  2

“Шўртан” навбатдаги ўйинга қизғин тайёргарлик кўрмоқда Новости

“Шўртан” навбатдаги ўйинга қизғин тайёргарлик кўрмоқда

“Шўртан” жамоаси кечадан бошлаб клуб базасида тўлиқ йиғилди ва машғулотларни бошлаб юборди.
Жамоа аъзоларининг кайфияти жуда яхши. Улар жамоа мураббийи Зоир Тўрақулов бошчилигида кунига икки мартадан машғулотлар ўтказишмоқда.

Жамоа навбатдаги ўйинни Қаршининг “Насаф” жамоасига қарши ўз майдонида ўтказади. Ўйин 18 октябрь жума куни бўлишидан хабарингиз бор. Қашқадарё воҳасининг ана шу иккала жамоаси ўртасидаги учрашувлар доимо муросасиз ва курашларга бой бўлган.

Биз жамоа руҳияти ва тайёргарликлар ҳақида билиш учун бош мураббий Зоир Тўрақулов фикрлари билан қизиқдик.

“Ўйинчиларнинг руҳияти жуда яхши, уларда кейинги пайтларда кучли ирода шаклланиб бормоқда, охирги ўтган турлардаги ўйинларимизда ижобий ўзгаришлар юз бера бошлади. Ҳар бир ўйинчи вазиятни тўғри тушуниб майдонда бор кучи билан ҳаракат қилмоқда. Албатта  бунинг учун улардан жуда миннатдорман. Олдимизда фақат Олий лигада қолиш вазифаси турибди. Шундан келиб чиқиб қолган ўйинларни ижобий натижалар билан якунлашни мақсад қилиб қўйганмиз. Навбатдаги турда “Насаф”ни ўз майдонимизда қабул қиламиз. Ҳозирги бор эътиборимиз ана шу ўйинга қаратилган. Қизғин тайёргарлик кўраяпмиз. Ўйлайманки бу ўйин мухлисларбоп ўйин бўлади. Юқори натижалар учун курашаётган “Насаф”га ҳам бизга ҳам очко керак, шундан келиб чиқиб бемалол айтиш мумкинки, майдонда муросасиз кураш кетади. Жамоамизда йўқотишлар йўқ, фақат ҳимоячимиз Ярослав Крушелницкий ва ҳужумчимиз Павел Солминларнинг соғлигида бироз муаммо бор, аммо умид қиламанки улар навбатдаги ўйингача соғликларини тиклаб олишади ва бизга ёрдам беришади", - дейди Зоир Тўрақулов.

“Воҳа дербиси” ҳақиқатдан доимо қизғин курашлар остида ўтган. Навбатдаги ўйин ҳам шубҳасиз жуда қизиқарли бўлади. Воҳамиз футбол ишқибозларини ана муросасиз учрашувни томоша қилишлари учун стадионимизга таклиф қилиб қоламиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика