RU

Последние новости

12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  1 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  5 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  22 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18

"Шўртан" жамоаси германиялик мутахассис билан ҳамкорлик қилади Новости

"Шўртан" жамоаси германиялик мутахассис билан ҳамкорлик қилади

Клубда "Ганновер 96" клуби мутахассиси йил давомида иш олиб боради.

“Шўртан“ футбол клуби ўз инфратузилмасини ривожлантириш ва ёш истеъдодларни юқори савияда тайёрлаш мақсадида халқаро ҳамкорликни кучайтирмоқда. 2024 йил охирида Германиянинг “Ганновер 96” клуби мутахассиси Андрей Вайберт Ғузорга ташриф буюриб, мураббийлар учун Европа футболи методикасини таништирган эди.

Ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида германиялик мутахассисни яна “Шўртан“ футбол клуби таклиф қилди. Жорий ташриф доирасида мутахассис йил давомида жамоа ва академия мураббийлари билан иш олиб боради. Вайберт замонавий футбол методикаси бўйича тренинглар ўтказиб, мураббийлар ва ёш футболчиларга ўз билим ва тажрибасини ўргатади. Шунингдек, футболчиларнинг техник ва тактик тайёргарлигига эътибор қаратиб, уларнинг профессионал ривожланишига ҳисса қўшади.

“Шўртан“ академияси учун бу ташриф муҳим аҳамият касб этиб, келажакда жаҳон стандартларига мос футболчиларни етиштиришга замин яратади. Клуб раҳбарияти ушбу ҳамкорликни узоқ муддат давом эттириш ниятида эканлигини маълум қилди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика