RU

Последние новости

16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  0 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлган. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  2 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  1 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  1 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   5 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  10 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  26 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  3 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  6

“Шўртан” дастлабки синов-назорат учрашувини ўтказди Новости

“Шўртан” дастлабки синов-назорат учрашувини ўтказди

Айни пайтда ғузорликларнинг янги мавсумга тайёргарликлари қизғин давом этмоқда.
Бугун, яъни 13 январь санасида Мухтор Қурбонов қўл остида шуғулланаётган футболчилар куннинг биринчи ярмида рамзий маънода “А” ва “Б” жамоаларига бўлинган ҳолда дастлабки синов-назорат учрашувида майдонга тушишди. Таркибга эътибор қаратадиган бўлсак, “А” жамоаси сафидан асосан ўтган йилги мавсумда фаолият кўрсатган тажрибали ўйинчилар билан бирга “NBU-Осиё” ҳамда “Насаф”дан келган номзодлар тўп сурганликларини кўришимиз мумкин бўлади. Булар қаторида “Машъал”нинг икки нафар умидли ёшларини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз. Ўз навбатида Д.Камолов ва М.Маҳмудовлар ўз ёш гуруҳларида мамлакат терма жамоасига ҳам номзод саналишади.

Иккинчи жамоада эса ўтган йили “Шўртан”нинг асосий таркибга муносиб кўрилган ёш умидли футболчилар билан бирга “Олмалиқ”, “Насаф” ва “Яккабоғ” (Қашқадарё) каби клублардан келиб, синовдан ўтаётган ўйинчилар ўрин олишди.

Учрашувдаги ҳисоб ҳам айнан тажрибага мос равишда қайд этилди. Лекин ўз ўрнида шуни айтиб ўтиш керакки, биринчи бўлим кўрикдан ўтаётган ёшларнинг ғайрат-шижоатига асосланган ҳолда уларнинг устунлигида кечди. Шу боис ҳам жамоалар танаффусга 0:1 ҳисоби билан чиқиб кетишди. Асли “Шўртан” футбол мактабининг тарбияланувчиси бўлган ва ўтган йили чиройли  ўйинлари билан асосий таркибга  номзодлардан бири сифатида қаралган Равшан Абдувоҳидов жамоадошларининг саъй-ҳаракатларини ўзининг индивидуал маҳорати эвазига голга айлантирди.

Бироқ иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди. Ўтган йилги мавсумда ўзининг тезкор хатти-ҳаракатлари билан кўпчиликни эътиборига тушган Востриков “хэтрик”ка эришган бўлса, Санжар Баратов учрашувдаги якуний ҳисобни таъминлади.

Энди “Шўртан” жамоаси мураббийлари Ғузордаги йиғинни 20 январда - “Машъал”га қарши учрашув билан якунлашни режалаштиришмоқда.   

“А” жамоа: Жаҳонгир Каримов, Зоҳид Раупов, Жамол Отақулов, Асрор Алиқулов, Умар Эшмуродов, Ботир Қодирқулов, Арайк Бабаев (“NBU-Осиё”), Абдулатиф Абдиқодиров (“NBU-Осиё”), Ислом Каримов (“NBU-Осиё”), Александр Востриков, Санжар Баратов (“Насаф”).  
Захирадан тушганлар: Дурбек Камолов (“Машъал”), Мақсуд Маҳмудов (“Машъал”).

“Б” жамоа: Роман Абдулов (“Олмалиқ”), Дилшод Донаев, Элёр Интизомов, Сарвар Холмуродов (“Насаф”), Тоҳир Абдураҳмонов (“Насаф”), Жавоҳир Ашуров (“Насаф”), Ғулом Раҳмонов, Олимжон Каримов, Санжар Тўрақулов, Равшан Абдувоҳидов, Шахзод Хурсанов.
Захирадан тушганлар: Элёр Тоғаев, Алишер Арсланов, Толиб Очилов, Бобир Тўраев, Нурбек Муҳаммадиев, Талъат Нуруллаев (“Яккабоғ” Яккабоғ).
Голлар: А.Востриков (3) С.Баратов - Р.Абдувоҳидов.  
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика