RU

Последние новости

22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  0 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  5 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  5 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  5 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  6 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  5 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  21 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  6 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  5 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  7 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  2 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  13

"Шўртан" бош мураббийи Асрор Алиқулов истеъфога чиқарилди Новости

"Шўртан" бош мураббийи Асрор Алиқулов истеъфога чиқарилди

ПРО-Лига қатнашчиси Ғузорнинг «Шўртан» жамоасида ўзгаришлар юз берди.

Хабарингиз бўлса керак, пайшанба куни «Оқ бўрилар» ўз майдонида чемпионатнинг 8-туридан ўрин олган «Машъал»га қарши баҳсда рақибига имкониятни бой бериб қўйди.

Шу боис бугун жамоанинг Ғузор шаҳридаги қароргоҳида навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Уни клуб вице-президенти Виктор Алешниковнинг ўзи олиб борди. Жамоанинг сўнгги пайтларда қимматли очколарни бой бераётгани раҳбарият ва мухлисларни ташвишга солиб келаётганди. Шунинг учун кун тартибидан ўрин олган асосий масала - мураббийлар штабининг фаолиятини кўриб чиқиш эди. Якунда бош мураббий Асрор Алиқулов раҳбарият томонидан истеъфога чиқарилди. Шунингдек унга яқиндан ёрдам бериб келган мураббийлар - Ботир Қодирқулов билан Акмал Саидқуловга ҳам чиқиш эшиклари кўрсатилди. Ўз навбатида клуб раҳбарияти ушбу мураббийларнинг «Шўртан» ривожи учун қилган мехнатларига миннатдорчилик билдириб дўстона равишда хайрлашди.

Эндиликда жамоани вақтинчалик Баҳодир Шоймардонов бошқариб турадиган бўлди. Унга дарвозабонлар мураббийи Эркин Мирзаев кўмаклашади. Шоймардонов бунга қадар «Шўртан»да техник-директор лавозимида ишлаб келаётганди. Душанба куни ғузорликларни Фарғонада «Истиқлол»га қарши ўйинга Шоймардонов олиб тушади. Клуб раҳбарияти бош мураббийликка ҳозирда бир қатор номзодларни кўриб чиқмоқда. Яқин орада шулардан бири билан расмий тарзда музокара ўтказилиб, янги бош мураббийни кенг оммага таништиради.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика