Шомуродов агенти Элдорнинг "Рома"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди
26 июл 2022 21:11
Новости
Шомуродов агенти Элдорнинг "Рома"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди
ProSports Management вакили Қаҳҳор Мўминов мижози Италиянинг "Рома" клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар борасида фикр билдирди.
"Трансфер ойнаси вақтида турли вариантлар ва талқинлар пайдо бўлади. Ҳозир фақат бир нарсани айтишимиз мумкин: Элдор – "Рома" футболчиси. Қолган барчаси матбуотдаги тахминлар холос", – деди Мўминов.
"Ўзгаришлар бўлиши мумкинми? Бу ерда мен ҳеч нарсани истисно қилолмайман", – дея қўшимча қилди агент.
Олдинроқ Италия ОАВ "Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью гўёки бўлажак мавсумда Шомуродовдан умид қилмаётгани ҳақида хабар берганди.
Шомуродов римликлар таркибида 39 та ўйинда қатнашиб, 5 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Форвард "Рома"га қадар "Женоа", "Ростов" ва "Бунёдкор" клубларида тўп тепган.
Айни пайтда экспертлар Шомуродовни 8 миллион еврога баҳолашмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии