RU

Последние новости

19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  1 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  2 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  1 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  2 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  5 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  9 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  5 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  10 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  13 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  24 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  11 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0

Шомуродов трансфер қиймати бўйича "Ростов" ҳамда Ўзбекистонда етакчи бўлиб олди (жадвал) Новости

Шомуродов трансфер қиймати бўйича "Ростов" ҳамда Ўзбекистонда етакчи бўлиб олди (жадвал)

Бироз олдин, Элдор Шомуродовнинг трансфер нархи кескин кўтарилган ҳақида хабар бергандик.

“Transfermarkt” ҳисоб-китобига кўра, Шомуродов 6,5 млн. еврога (+ 4 млн.га ўсган) баҳоланган. 

Мазкур кўтарилиш Шомуродовни “Ростов”даги энг қиммат футболчига айлантирди. Ундан кейинги ўринларда эса Матиас Норман (6 млн. евро) ҳамда Алексей Ионов (4,5) турибди.

Шунингдек, 24 ёшли форвард Ўзбекистоннинг айни вақтдаги энг қиммат ўйинчисига ҳам айланиб олди. У “Шанхай СИПГ” аъзоси Одил Аҳмедовни (4,5 млн) қувиб ўтди. Кучли учликка эса “Шаржа” ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров якун ясаган. 

Маълумот ўрнида, Элдор Россия чемпионати жорий мавсумида трансфер нархи кескин кўтарилган 5 футболчи қаторидан ўрин эгаллади.

1. Магомед-Шапи Сулейманов («Краснодар») – 6,5 млн.дан 12 млн. еврога (+5,5) кўтарилган;

2. Дмитрий Баринов («Локомотив») – 8 млн.дан 12 млн. еврога (+4) кўтарилган;

3. Матвей Сафонов («Краснодар) – 6 млн.дан 10 млн. еврога (+4) кўтарилган;

4. Зелимхан Бакаев («Спартак») – 4 млн.дан 8 млн. еврога (+4) кўтарилган;

5. Элдор Шомуродов («Ростов») – 2,5 млн.дан 6,5 млн. еврога (+4) кўтарилган.

Акмурзаев Элдор тайёрлади

Рейтинг: +60   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика