RU

Последние новости

18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  1 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  0 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  2 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  19 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  2 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  52 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  47

⚡️ Шомуродов топ-100'да! У Адебайор ва Мхитарян билан тенглашди Новости

⚡️ Шомуродов топ-100'да! У Адебайор ва Мхитарян билан тенглашди

Айни дақиқаларда Ўзбекистон ҳамда Коста-Рика ўртасидаги ўртоқлик учрашуви давом этмоқда.

Биринчи таймда Элдор Шомуродов Одил Ҳамробековнинг узатмасидан кейин рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди. “Рома” форварди терма жамоадаги 59-ўйинида 32-голни уриб, тўпурарлар рўйхатида Александр Гейнрих ҳамда Миржалол Қосимовни (31 тадан) ортда қолдирди. Ундан олдинда эса фақатгина Максим Шацких (34 та) бор.

Шунингдек, Элдор терма жамоа миқёсида энг кўп гол урганлар рўйхатида 94-99 ўриндаги футболчилар билан тенглашди. Аввалроқ, миллий жамоа либосида 32 та гол уриш Шандел Самуэль (Сент-Винсент ва Гренадини), Михалис Константину (Кипр), Эммануэль Адебайор (Того), Генрих Мхитарян (Арманистон) ҳамда Роке Санта Крус (Парагвай)га насиб этганди.

Шацких эса Комминз Менапи (Соломон ороллари), Мумуни Дагано (Буркина-Фасо) ва Садио Мане (Сенегал) билан бирга 89-92-ўринларда турибди.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоа миқёсида гол уриш бўйича мутлақ рекорд португалиялик Криштиану Роналдуга тегишли – 117 та. 

Автор : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика