RU

Последние новости

20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  0 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  6 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  94 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2

Шомуродов “Ростов”дан кетадими? Аҳмедов “Шанхай СИПГ”да қоладими? Искандеров легионерга айланадими? Новости

Шомуродов “Ростов”дан кетадими? Аҳмедов “Шанхай СИПГ”да қоладими? Искандеров легионерга айланадими?

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон футболида 2019 йилнинг энг яхшилари аниқлаш маросими бўлиб ўтди.

Тақдимотни трансляция қилган “Спорт” телеканали Жамшид Искандеров, Элдор Шомуродов ҳамда Одил Аҳмедовдан блиц интервью олди.

–Яқинда чиққан хабарларга кўра, Жамшид Искандеровга Россия, Қатар ҳамда БАА клублари қизиқаётган экан. Бу тўғрисидаги янгиликни бизга айта оласизми ёки бу сир бўлиб қоладими? 
–Сир бўлиб қола қолсин. Лекин, хабарларнинг тарқалгани бекорга эмас. Қизиқиш бор аммо ҳали фаолиятимни бошқа клубда давом эттираман деб юз фоиз айта олмайман. Яқин кунларда ҳаммасини билиб оласиз. (Жамшид Искандеров)

–Элдор Шомуродов яқин келажакда фаолиятини Россияда давом эттирадими? Хориж клубларидан яхшироқ таклифлар борми ва сизнинг ҳохишингиз қандай?
Ўзимнинг хоҳишим Европанинг кучли чемпионатларида фаолиятимни давом эттириш. Бунга доим интилганман ва ҳаракат қилмоқдаман. Бу йилги режага келадиган бўлсак, буни кўпроқ “Ростов” ҳал қилади. Чунки, “Ростов” билан яна уч йиллик шартномам бор. Лекин, улар ҳам нимани хоҳлашимдан хабардор. Катта эҳтимол билан “Ростов”да мавсум охири, яъни, ёзгача қоламан. (Элдор Шомуродов)


–Одил фаолиятингизни “Шанхай СИПГ”да давом эттирасизми? Иккинчи савол хорижда ўйнайдиган машҳур футболчилар ёши ўтганидан сўнг ўз ватанига қайтишади бу борада сизнинг режаларингиз қандай?
Ҳали, ўзимда кучим етарли деб ҳисоблайман. Шу боис, мавсум ўртасида “Шанхай СИПГ” раҳбарияти менга 1+1 кўринишида шартнома таклиф этишди. Бунга розилик билдирдим ва ўйлашимча, 2021 йилга қадар Шанхайда қоламан. (Одил Аҳмедов)

Рейтинг: +52   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика