RU

Последние новости

10:07«Челси» жорий мавсум АПЛда бир дақиқа ҳам ўйнамаган футболчини 40 миллионга сотмоқчи  0 09:31Goal мавсумнинг энг омадли трансферлари рейтингини тузди. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар собиқ футболчи жой олди  0 08:55«Сўғдиёна» БААдаги йиғини давомида яна бир Россия жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 08:13«Реал Мадрид» Ла Лиганинг навбатдаги турида тарихий натижага эришиши мумкин  7 07:40Бугун ёшларимиз Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради  2 02:40А Серия. "Лацио" "Аталанта"га қарши ўйиннинг 88-дақиқасида тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Бергамоликлар биринчи ўринга қайтишди  4 01:36"Лейпциг" футболчиси Манчестерга йўл олиши мумкин  0 00:37Суперкомпьютер талқинига кўра қайси жамоа АПЛ ғолиби бўлади?  4 23:56А Серия. "Интер" "Сарденья"да йирик ғалаба қайд этди  1 23:33Исак фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин  0 22:55"Ал Насср" супер трансфер амалга оширмоқчи  3 22:40Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"  3 22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  14 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1

Шомуродов А Серия 1-турида ҳам гол ура оладими ёхуд илк тур превьюси Новости

Шомуродов А Серия 1-турида ҳам гол ура оладими ёхуд илк тур превьюси

Бугун А Серия янги мавсумига старт берилади.

"Интер" - "Женоа"

Симоне Индзаги биринчи ўйинданоқ анча бош қотиришига тўғри келмоқда: Алексис Санчес жароҳатланган, Лаутаро дисквалификация қилинган, Лукаку эса "Челси"га ўтган. Демак, Жеко майдонга тушади ва унга Сенси ҳамда Чалханоглу ёрдам беради. Дюмфрис захиралар ўриндиғида қолиб, асосий таркибда Дармиан ўйнаш эҳтимоли бор. Баллардинининг ҳужум билан боғлиқ муаммолари бор. Шомуродов эса бошқа жамоа сафида тўп тепяпти, Дестро кетиш арафасида турибди, Скамаккани ҳисобга олиш ҳам шарт эмас. Қария Горан Пандев яна асосий ишни ўз зиммасига олишига тўғри келади чоғи. Ҳаммасини ҳисобга олган ҳолда, у билан ёш Бьянки бугун майдонга тушади.

Жамоаларнинг сўнгги учрашувида "Интер" "Женоа" дарвозасига 3та жавобсиз гол урганди. Албатта, ҳозир ҳам "нерадзурри" фаворит ҳисобланади. Симоне Индзаги бундай вазиятдан ғалаба билан чиқиб олиши жуда муҳим. Қўшимчасига, бугун футболни жуда ҳам соғинган мухлислар "Интер"ни қўллаб-қувватлаш учун стадионга ташриф буюради.


"Рома" - "Фиорентина"

Жозе Моуриньо Италияга қайтмоқда. Қачонлардир Моур айнан шу ерда ўчмас бир из, чинакам тарих ёза олганди. Ўша натижаларни такрорлаш анча қийин бўлади, лекин интрига етарли. Ахир бу "Рома", мангу шаҳарнинг асосий жамоаси. Қўшимчасига таркибда энди Элдор Шомуродов бор. Катта эҳтимол билан ҳамюртимиз учрашувни асосий таркибда бошлайди. Шомуродов ўртоқлик ўйинларида ҳам, куни-кеча Конференциялар лигаси доирасидаги расмий ўйинда ҳам гол уришга улгурди. "Фиорентина"да ҳам йўқотишлар деярли йўқ. Влахович ҳозирча жамоани тарк этмади. Шундай экан айнан у Кальехон ҳамда Кастровилли ёрдамида рақиб ҳимоясининг "бошини оғритишга" уринади.

Охирги ўзаро ўйин "Рома"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. Бу сафар ҳам "жалоросси" ушбу жуфтликнинг фаворити ҳисобланади. Ахир римликлар таркибида кучлироқ, маҳоратлироқ ва тажрибалироқ футболчилар жам бўлган. Қўшимчасига ўз майдони факторини, бу Моуриньонинг А Серияда жамоа бошқарувидаги биринчи ўйинилигини ҳам унутмаслик лозим. "Фиорентина"га Римда осон бўлмаслиги аниқ ва дуранг ҳам қониқарли натижа сифатида қабул қилиниши аниқ.


"Торино" - "Аталанта"

Андреа Белотти энди жароҳатидан тузалмоқда, бироқ ўйинда иштирок этиши ҳам мумкин. Шунингдек, чап қанот билан боғлиқ муаммолар ҳам бор: Кристиан Ансальди ўзини ёмон ҳис қилмоқда. Унинг ўрнига Айна ўйнаши мумкин. Бироқ Гасперинининг ҳам таркиб билан боғлиқ муаммолари йўқ эмас. Толои, Де Рон, Фройлер ва Сапата баҳсни ўтказиб юборади. Шу сабабли, жамоанинг янги хариди Демирал майдонга тушиши деярли аниқ. Лекин "Аталанта"нинг бахтига, ротация учун вариантлар етарли. Жумладан, Сапатанинг йўқлигини билдирмайдиган 4-5 нафар ўйинчи бор.

Охирги ўзаро баҳсда дуранг натижа қайд этилган, аммо қандай дуранг — 3:3. Умуман олганда, бу икки жамоа ўртасидаги баҳс кўпинча голларга бой бўлади. Учрашув фаворити "Аталанта". Лекин "бергамасклар"нинг баъзи футболчилари жароҳатланганига қарамай, жамоа мавсумга яхши формада кириб келяпти. Шундай экан, барча фаворитлар сингари уларда ҳам турнирни ғалаба билан бошлаш учун имкониятлар етарли.


"Удинезе" - "Ювентус"

Албатта Де Паулнинг кетиши "кичкина зебралар" ўйинига таъсир қилмай қолмади. Унинг майдондаги ишларини энди Матьяс Перейра ўзига олиши талаб қилинади. Айнан у икки ҳужумчи Деулофеу ва Пуссето ортидан ҳаракат қилиши кутилмоқда. У ёқда Аллегри Туринга қайтганидан кейин илк учрашувда ўзини қандай тутиши ҳам жуда қизиқ бўлади. Тактик схема бироз ўзгаришини ва ҳужумнинг олди чизиғида Дибала-Роналду жуфтлигини кўришимизни тахмин қиламиз. Орқароқда уларга Бернардески ва Кьеза ёрдамлашади. Мората ҳамда Кулушевски эса керак бўлса, захирадан тушиб ўйинни кучайтириш учун тайёр турадилар. Нима бўлганда ҳам, "Ювентус"да ижрочилар етарлича.

Охирги ўзаро ўйинда "Ювентус" ҳисобдаги кичик устунлик билан (2:1), Роналдунинг сўнгги дақиқаларидаги голи эвазига зафар қучганди. Албатта, "Ювентус" бу жуфтликнинг яққол фаворити ҳисобланади. Аллегрининг қайтиши кўплаб футболчилар учун янги имконият ва улар ўтган йили бой берилган Скудетто тасодифлиги, ўзларининг нималарга қодирлигини кўрсатиш учун бошидан меҳнатни бошлашади.


"Сампдория" - "Милан"

"Сампдория"да асосий таркибнинг барча аъзолари "жангга" тайёр. Жамоа жароҳат сабаб ҳам, трансферлар сабаб ҳам йўқотишларсиз мавсумга кириб келмоқда. Қизиғи, умуман олганда одатга кўра, жамоанинг биринчи голини ҳеч ҳам қаримайдиган Квальярелла урди. Айнан у "Милан"нинг янги посбони Маньянини хафа қилишга уринади. "Россонери" таркибида бироз ўзгаришлар юз берди, лекин уларни жиддий деб бўлмайди. Златан ҳозирча жамоасига ёрдам бера олмайди ва шунинг учун, келиши биланоқ самарали ҳаракат қилаётган Оливье Жиру ўйинни асосий таркибда бошласа керак. Шунингдек, Кессиэнинг йўқлигини алоҳида айтиб ўтиш лозим. Футболчи Олимпиададан мушакларидаги муаммо сабаб жароҳат билан қайтди. Шунинг учун, марказда Бенассер билан биргаликда Сандро Тоналлини кўрсак ажаб эмас.

Ўзаро ўйинларнинг сўнггисида у қадар ёрқин ўйин кўрмагандик —  1:1. Беллашувдан аввал сафарда ўйнашига қарамай, яна "Милан"нинг имкониятлари юқорироқ баҳоланмоқда. Ким билади дейсиз, балки бунга "россонери"нинг таркиби бироз кучлироқ экани туртки бўлаётгандир. Аммо назаримизда меҳмонларга бу ўйинда уч очкони қўлга киритиш осон бўлмайди.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика