RU

Последние новости

14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  1 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5 13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  0 12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  17 12:30"Бунёдкор"нинг италиялик таҳлилчиси: "Каннаваро – ривожланиш учун улкан имконият"  2 12:11"Арсенал" собиқ футболчиси "Лутон Таун"ни бошқаради  0 11:43"Ал Аҳли" Педро трансфери борасида музокараларни бошлади  0 11:17Netflix Чемпионлар Лигаси ҳуқуқларини сотиб олмоқчи  0 10:40Златан Ибрагимович: "Айримлар бир-икки мавсум ярқ этиб кўринади-ю, сўнг йўқолиб кетади, Модрич эса 20 йилдан буён юқори даражада ўйнамоқда"  8 10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  1 09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  6 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  4 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  5 08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0

Шоҳруҳ Ишанов: "Йигитларимда чарчоқ аломатини сезяпман" Новости

Шоҳруҳ Ишанов: "Йигитларимда чарчоқ аломатини сезяпман"

Про-лиганинг 8-тури доирасида "Машъал" майдонидаги йирик мағлубиятдан сўнг "Андижон-SGS" бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов ўз фикрларини билдирди.

- "Машъал"ни ғалаба билан табриклайман. Жамоамнинг ўйинидан қониқмадим. Футболчиларда чарчоқ сезилди. Сабаби, балки, йўл бўлиши ҳам мумкин. Сўнгги икки голни ҳужумга берилиб кетганимиздан кейин қарши ҳужумдан ўтказиб юбордик. Кескин ҳужум уюштираётган пайтимизда икки футболчимиз хатоликка йўл қўйди ва қарши ҳужумдан кейин гол қўйиб юбордик. 

- Кеча ўйинолди машғулотларда жамоа ярим соат шуғулланди. Буни чарчоқ аломатлари билан боғласа бўладими?

- Йўқ, аслида машғулотимиз 1 соат 10 дақиқа давом этди. Доим шундай машғулот ўтказамиз. Ўйинни йигитлар билан бирга тахлил қиламиз ва чарчоқ аломатларини билиб оламиз. Қаерда хато қилганини ўзлари ҳам кўриб чиқади. Навбатдаги ўйинимиз 14 май куни "Юниред"га қарши бўлади ва бунга астойдил тайёрланамиз.

- Биринчи голда жамоа ҳимоячиси хато қилди деб ҳисоблайсизми?

- Албатта, ҳимоячи рақибини ён томонидан тўсиши керак эди. Рақиб эса ҳимоячининг орқасида пайдо бўлиб қолди ва ҳимоячимиз рақибига зарба бериши учун имконият берди.

- Муборак шаҳри Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларидан. Бу ерда ҳаво иссиқ. Иссиқ ҳавода эса чиройли футбол кўрсатиш қийин бўлади. Сиз клубингиз раҳбарияти билан гаплашиб, ўйин вақтини кечроққа суриш борасида ўйламадингизми?

- Буни кўриб чиққандик, "Машъал"нинг уй ўйинлари айнан шундай вақтда бошланмоқда. Шу сабабли Андижонда ҳам иссиқда машғулотлар олиб бордик ва худди шундай ҳолатга тайёрландик. Иқлимга шу йўл орқали мослашишга ҳаракат қилдик. 

- Бугунги ўйинда энг кўп эътирозни Абубакир Мўйдиновга билдирдингиз.

- Яна бир марта айтаман, йигитларда чарчоқ кўряпман. Оддий тўп узатмалари манзилга етиб бормаяпти. Ишлар нотўғри қилиняпти. Барчасини кўриб чиқамиз ва шогирдларим билан суҳбатлашамиз.

- Қизил карточкага муносабатингиз қандай?

- Ҳакамни муҳокама қилолмайман. Хуштаги ўзида, қарорни у чиқаради. Пенальти ва қизил бормиди йўқмиди, билмадим. Йигитлар борича тортишишди. Мени кўришимда йўқ эди. Лекин қарорни ҳакам чиқаради. 


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика