RU

Последние новости

14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  0 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  3 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  3 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   9 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  2 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  13 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  21 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  3 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  8 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  4 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  1 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   8

Шоҳруҳ Ишанов: "Ҳар ўйинда ҳимоя чизиғи бизга панд беряпти" Новости

Шоҳруҳ Ишанов: "Ҳар ўйинда ҳимоя чизиғи бизга панд беряпти"

Про-лиганинг 14-тури доирасида "Хоразм" майдонидаги мағлубиятдан кейин "Андижон-SGS" жамоаси бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов ўз фикрларини билдирди.


- "Хоразм" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, яна ҳимояда жуда кўп хатолар қилдик. Иккита голни стандартдан кейин ўтказиб юборяпмиз. Ҳимоячиларимизнинг пала-партишлиги сабабли шундай голлар уриб кетишди. Мураббийлар штаби билан ўйинни кўриб чиқиб, хатолар устида ишлаймиз. Ҳар ўйинда ҳимоя чизиғи бизга панд беряпти. Кўриниб турибди, "Хоразм" жамоаси ҳам бу ўйинга қаттиқ тайёргарлик кўрган. Биз ҳам баҳсга яхши тайёрлангандик, аммо ҳимояда оқсаяпмиз. 

- Жамоангиз биринчи даврани яхши ўтказди, бироқ иккинчи даврада натижалар пасайиб кетди.

- Ҳозир таркибда янги 7 футболчи бор. Улар бизнинг фалсафамизни энди-энди тушунишмоқда. Асосий футболчиларимизга катта жамоалардан таклифлар бўлди, уларни ушлаб тура олмадик ва жамоадан кетишди. Ёш ўйинчиларга тажриба беряпмиз. Катта футболчиларни жамоага таклиф қилмадик. Айнан ёш футболчилар орқали таркибни шакллантиряпмиз. Яна бир-икки ўйиндан кейин улар ҳам биз истаётган футболни тушуниб олишади. 

- "Андижон-SGS" лойиҳаси яхши бошланганди. Хориж сафарларини кўрдик, яхши жамоалар билан ўйинлар ташкил қилинди. Бироқ иккинчи даврадаги пасайиш нима билан боғлиқ. Гап молиявий томондами?

- Молиявий томондан ҳеч қачон муаммоимиз бўлмаган ва бундан кейин ҳам бўлмайди деган умиддаман. Раҳбаримиз, клуб президенти бунга жуда жиддий қарайди. У кишига раҳмат айтаман. Айтганимдек, ёш футболчилар олиб келдик. Ҳали Про-лигада ўзимиз истаётган ўйинни кўрсатамиз.

- "Хоразм" жамоаси айнан қайси устунлик эвазига ғалабага эришди деб ўйлайсиз?

- Тезлик эвазига бугун мағлуб бўлдик. 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика