RU

Последние новости

22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   3 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  10 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  70 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  649 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  17 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  10

Шоҳруҳ Ишанов: "Бу дуранг биз учун ғалабага тенг бўлди" Новости

Шоҳруҳ Ишанов: "Бу дуранг биз учун ғалабага тенг бўлди"

Про-лиганинг 19-тури доирасидаги "Андижон-SGS" - "Машъал" баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов матбуот анжуманида қатнашди.


Ўйин ҳақида

- Ўйин осон бўлмади. Жуда қийналдик. Биринчи бўлимда хатоларимиз сабаб иккита гол ўтказдик. Мувозанатни тиклаш жуда қийин бўлди. Йигитларга раҳмат. Бу биз учун ғалаба бўлди. Шогирдлар бугун байрамга совға ташкил қилиб беришди.

- Бегимқулов биринчи бўлимда алмаштирилди. Бунга сабаб нима бўлди?

- Мураббийларим Бегимқулов ўзига юклатилган вазифани бажармаётганини пайқашди. Шу сабаб ҳам уни алмаштирдик. Унинг ўрнига тушган 10 рақамли футболчи эса ўзига юклатилган топшириқни уддалашга ҳаракат қилди.

- Отабек Мўминов охирги дақиқаларда ҳужумга ўтди. Захирада уни ўрнини босадиган футболчи йўқми?

- Захирада ўйинчилар бор. Унинг учун битта ўйинчимизни захирага оладиган бўлиб қоляпмиз. Бу ҳолатда ўйин схемамиз бузилиб кетяпти. Буни кўп ўйинда кўрдик. Шунинг учун иккинчи бўлимда Отабекни олдинда ўйнатяпмиз. 

- Жамоанинг молиявий ҳолати қандай?

- Молиявий яхши ҳолатдамиз. Ҳаммаси вақтида. Бу борада ҳеч қандай эътироз йўқ.

- Молиявий ҳолат яхши деяпсиз, аммо жамоа деярли Про лигани тарк этди...

- Охиригача курашамиз. Имкониятимиз бор ҳали.

- Жамоа Про лигани тарк этадиган бўлса, Биринчи лигада ҳаракат қиладими ёки жамоа тарқаб кетадими?

- Раҳбариятнинг сўзларига қараганда, жамоа фаолияти давом этади ва яна Про лигага қайтишга ҳаракат қиламиз. Жамоа ёш, булардан ҳар хил ўйин кутяпмиз. Психологик томондан ҳамма ўйинга уларни тайёрлаяпмиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика