RU

Последние новости

00:00"Атлетико" — "Барселона". Марказий ўйин учун таркиблар маълум  8 23:48Журналист Элиас: "Бюджети 1,1 млрд евро бўлган "Реал" устози Анчелотти 72 соатлик танаффуссиз ўйиндан шикоят қилди. Бюджети 200 млн евродан кам бўлган "Бетис" ҳозиргача 11та шундай ўйин ўтказди"  9 23:33Миржалол Қосимов: "Рақибимиз баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни кутмаган эди"  6 23:31Англия лига кубоги. "Ньюкасл" финалда "Ливерпуль"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  29 22:55"Лестер" — "Манчестер Юнайтед". 15 ва 19-ўриндаги жамоалар ўртасидаги ўйин учун таркиблар маълум  3 22:36Эрон Про лигаси. "Истиқлол" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:20Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" сафарда ғалаба қозонди, "Пахтакор" эса Олмалиқда ютқазди  5 21:58А Серия. "Рома" Довбикнинг голи эвазига "Кальяри"ни мағлуб этди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  20 21:55"Ризеспор" баёноти: Ҳусниддин Алиқуловнинг бурни ва яноқ суягида синиш аниқланди  23 21:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Пахтакор"дан устун келди  81 21:50Гризманнинг "Лос-Анжелес" билан музокаралари ривожланган босқичда, француз оилавий сабабларга кўра МЛСга йўл олади. "Атлетико" бунга қаршилик қилмайди  0 21:28Суперлига. Голларга бой ўйинда "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  81 21:25Озарбайжон чемпионати. "Сумқайит" меҳмонда етакчилардан бирини мағлуб этди, Абдихолиқов ғалаба голини урди!  12 21:02Февзи Давлетов: "Бор масъулиятни мураббийлар штаби зиммасига оламан"  11 20:45Ҳаким Фузайлов: "Ҳозирча хулосалар учун эрта"  5

Шоҳруҳ Гадоев операция қилинади Новости

Шоҳруҳ Гадоев операция қилинади

"Насаф"нинг ёш ва иқтидорли ярим ҳимоячиси жароҳати боис жамоанинг муҳим учрашувларида майдонга туша олмади.
Август ойида олган жароҳатидан ҳануз қутула олмади. Нега? Бизга маълум бўлишича гипс остидаги жароҳат кутилганидек битмаган. Энди у жарроҳлик амалиёти ўтказишга мажбур.

Бу ҳолатда жамоа шифокорларининг ҳам "айби" борлиги маълум бўлди. Шоҳруҳнинг жароҳатини битиш жараёни етарли даражада назорат қилинмаган, натижада у энди ОЧЛ плей офф учрашувларини ва миллий чемпионатнинг бошидаги бир-неча ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур. Бундан норози бўлган жамоа мураббийлар штаби томонидан жамоа шифокорларига жиддий  эътирозлар билдирилган. Бунинг оқибатида жамоанинг асосий шифокори Рустам ака Меҳмонов истеъфога чиқарилган.

Ҳозирги пайтда "Насаф" жамоасининг асосий шифокори сифатида Барот ака Эдмуродов иш бошлаган. У киши бунгача Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасида фаолият юритиб келаётган эди. Мухлисларни ёдида бўлса, ушбу мутахасис аввал ҳам "Насаф" жамоасида шифокорлик қилган.

Биз сайтимиз номидан Шоҳруҳ Гадоевнинг бугунги аҳволи тўғрисида маълумот беришини сўраб, жамоада кўп йиллардан буён шифокор бўлиб ишлаётган Ҳамза Мавлоновга мурожаат қилдик.

- Афсуски, Шоҳруҳ жарроҳлик амлалиёти ўтказмаса бўлмайди. Бу бизга кўп текширувлардан ва шу соҳа мутахасислари билан маслаҳатлашганимизда маълум бўлди. Аммо, ваҳимага ўрин йўқ, жарроҳлик амлалиёти унчалик жиддий эмас балки енгилроқдир. Шоҳруҳ Гадоев шу кунларда бу жарроҳлик учун хорижга жўнаб кетишга тайёрланаяпти ва амалиётдан сўнг юртимизга қайтиб келади ҳамда муолажаларни шу ерда давом эттиради.

- Шоҳруҳ  қачон майдонга туша олиши мумкин?


- Ҳаммаси режамиз бўйича амалга ошса, у чемпионатимизнинг бошланишида майдонга тушишга тайёр бўлади, балки чемпионат бошида бир-икки турни ўтказиб юбориши ҳам мумкин, аммо у биринчи давра бошиданоқ жамоамизга ёрдам бера олади.

- Биз 26 декабрь куни "Насаф"ни тақдирлаш маросимидаги тантанада  Шоҳруҳни роса рақсга тушганини гувоҳи бўлдик...


- Ҳа (кулиб) унинг аҳволи юришга ёки рақсга тушишга ҳалақит бермайди, лекин югурганда оёғида бироз оғриқ сезаяпти. Шунинг учун бундан жарроҳлик амалиётисиз қутулиб бўлмайди.

Жамоанинг жароҳат олган бошқа ўйинчилари Кенжа Тўраев, Эркин Бойдуллаев ва Шуҳрат Муҳаммадиевлар асосий таркиб билан машғулотларни бошлаб юборишган. Алишер Юсупов ҳам худди шундай машғулотларга киришган. Улар бу йил жамоага тўлиқ ёрдам беришга тайёрлар.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика