Шмейхель Клоппни “Бавария” бош мураббийи сифатида кўрмоқда
18 мар 2021 21:30
Новости
Шмейхель Клоппни “Бавария” бош мураббийи сифатида кўрмоқда
МЮнинг афсонавий дарвозабони Петер Шмайхель “Ливерпуль” устози Юрген Клопп ҳақида гапирди.
“Келинг, мана бундай сценарийни ўйлаб кўрайлик. Айтайлик, Ханс-Дитер Флик Германия терма жамоасига кетади, бу эса факт эмас. Кейин “Бавария”га мураббий керак бўлади ва Юрген Клоппга олдинроқ бу лавозим таклиф қилинган. Бу ўз мамлакатида юқори даражадаги иш жойику ахир!
Хабарларга кўра, у “Ливерпуль” туфайли Германия термасига кетишни хоҳламади. Бироқ, у буни “Бавария” учун қилар эҳтимол?”, деган Шмайхель.
Эслатиб ўтамиз, Клоппнинг мерсисайдлилар билан амалдаги шартномаси 2024 йил ёзида тугайди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии