RU

Последние новости

18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  1 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  0 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  2 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  4 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  3 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  12 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  11 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  8 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  5 16:05Роналду "Ал Насср"да қолишини тасдиқлади  5 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   12 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  10 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  37 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  11

Шин Таэ Йонг: "Ўзбекистонлик мухлисларга ҳам раҳмат" Новости

Шин Таэ Йонг: "Ўзбекистонлик мухлисларга ҳам раҳмат"

Теги :  Шин Таэ Йонг
Ўзбекистон - Жанубий Корея учрашувидан кейин меҳмонлар устози Шин Таэ Йонг матбуот анжуманида иштирок этди.

Бугун биз дуранг қайд этиб Жаҳон чемпионатига чиқдик. Кетма кет тўққизинчи марта Жанубий Корея мундиалга йўл олди. Ҳозир юртимизда ярим тун, шунга қарамай халқимиз финал хуштагини кутиб ўтиришди. Ўзбекистонлик мухлисларга ҳам раҳмат айтаман, улар бизни қўллаб қувватлашди, - дейди Шин Таэ Йонг.

- Бугун ЖЧга йўлланма қўлга киритилди, аммо жамоаингиз гол ура олмади. Нимани кучайтириш керак?

- Биз бугун фақат ғалаба учун майдонга тушгандик. Терма жамоага яқинда келдим. Олдинда 9 ой вақт бор. Биз мундиалга муносиб тайёргарлик кўрамиз. Ўзбекистон ҳам бугун яхши ўйнаганини айтиш керак.

- Сизга энг қийини нима бўлди?

- Терма жамоага келганимда Эрон билан ўйнадик. Биз ҳужумкор ўйин кўрсатишга уриндик, мақсадимиз ютқазмаслик эди. Асосийси натижа эди.

- Биринчи ва иккинчи тайм мутлақо турлича бўлди, буни тушунтириб беринг.

- Биринчи таймда шошмаслик кераклигини айтдим. Иккинчи таймда жисмоний ҳолати пасайганини кўрдим. Биз гол уришга уриндик.

- Ўзбекистон терма жамоаси мана нечанчи марта мундиалдан четда қолмоқда. Мутахассис сифатида Ўзбекистонга нима етишмайди деб ўйлайсиз? Мураббийми, ғолиблик руҳиятими ёки футболчиларми?

- Бу жамоага қарши учинчи бор тўқнаш келдим. Маҳорат етарли, менталитетни билмайман шу боис бу саволга аниқ жавоб бера олмайман.

- Ўйин вақтида Эрон ва Сурия учрашуви натижасини билиб бордингизми?

- Футболчилар билишмади, фақат мен ҳисоб 2:1 эканлигини ва Эрон ютаётганини эшитдим. Аммо кейинроқ баҳс 2:2 ҳисобида тугади дейишди.

- Сиз жамоага келгач икки марта 0:0 ҳисоби қайд этилди. Ҳужумда муаммолар борми?

- Биринчи навбатда ҳимояни ўйлаш керак. Россиядаги мундиалда Корея ҳужумкор ўйнайди.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +57   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика