Шевченко: "Пёнтек — менинг издошим"
22 мар 2019 22:50
Новости
Шевченко: "Пёнтек — менинг издошим"
"Милан жамоасининг собиқ страйкери, айни вақтда Украина терма жамоасини бошақраётган Андрей Шевченко "россонерилар" ҳужумчиси Кшиштоф Пёнтек ҳақида ўз фикрини билдириди.
Қайд этиш керак, жорий мавусумнинг А Серия баҳсларида 27 учрашувда майдонга тушган Пёнтек 19 марта тўп киритган. Италия кубогини 4 та учрашувида яна 8 марта рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлган.

"Пёнтек — менинг издошим. У жуда ажойиб голни сезиш қобилиятига эга. Иккала оёқда ҳам аъло даражада ўйнай олади. Шуниннгдек, бош билан ҳам яхши ўйнаб, "Милан" клуби жонига оро киради", — дея Sport Mediaset хабар берди.
"Милан" айни дамда 51 очко тўплаган ҳолда А Серияда 4-ўринни банд этиб турибди. Женнаро Гаттузо жамоаси 29-турда "Луижи Феррарис" ўйингоҳида "Сампдория" меҳмони бўлади. Ўйин 30 мартдан 31 мартга ўтар кечаси 00:30 да бошланади.
Ссылка :
Получайте новости прямо в Telegram!
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии