RU

Последние новости

20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  0 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  15 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  1 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  50 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  5 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   12 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  26 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  4 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  4 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  35 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8

Шерзод Темиров "Атлетико Мадрид"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди? Новости

Шерзод Темиров "Атлетико Мадрид"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?

Гонконгнинг "Китчи" клуби кеча халқаро ўртоқлик учрашуви доирасида Испаниянинг "Атлетико Мадрид" клубига қарши майдонга чиқди.

Мазкур клуб сафида ҳамюртимиз Шерзод Темиров тўп тепмоқда, у кеча ўйинда жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди. Баҳсдан сўнг эса футболчимизнинг фикрлари билан қизиқдик. 

Ўзбекистонлик футболчи ўртоқлик ўйинида "Атлетико Мадрид" дарвозасига гол урди

- Бу учрашувни барча анча вақтдан бери кутаётганди. Жамоамиз ҳам шунга яраша тайёргарлик кўрди, Таиландда 20 кунлик ўқув-машғулотини олиб бордик, 5 кун олдин Хитойга қайтиб келдик. Сизга айтсам, "Атлетико Мадрид" билан учрашув катта таассуротлар билан ёдда қолди. Аллоҳга шукур, ҳиссиётлар ўзгача. Нафақат Испаниянинг балки Европанинг номдор жамоаси билан ўйнаш катта тажриба берди деб ўйлайман. Бу футболда жуда муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Тўғри, катта ҳисобда ютқаздик. Лекин рақиб оддий жамоа эмасди. Бизни яқиндан қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга раҳмат айтиб қоламан. 

- Юлдузлари бор жамоа доим юқори ўринлар учун курашади. Кўрганингиздек, ўйин жуда қизиқ ўтди. "Атлетико Мадрид" ҳавас қилишга арзийдиган клуб. Уларга қарши тўп тепиш маҳоратни янада оширишга хизмат қилади. Тактик ишланмалари юқори даражада эканлиги кўриниб турибди. Мен асосан ҳужум чизиғида ҳаракат қиладиган футболчиларни кўпроқ кузатаман. Ушбу ўйинда ўзимга керакли деталларни кўриб олдим. Улардан ўрганадиган кўп нарсаларимиз бор. 

- Голимга келсак, нима дейишни ҳам билмайман. Очиғи ўзим кутмагандим. Лекин ният бор эди. Яхши ният, меҳнат, сабр ҳар доим катта роль ўйнашини исботи бўлди дея оламан. Голни қандай таърифлашни ашаддий футбол мухлисларига қолдираман. Уларнинг ишончи бизга катта куч беради. 

- Беллашувдан сўнг барча футболчилар, мураббийлар билан кўришдик. Дўстона хайрлашдик, футболка алмашиш ҳам эсдан чиққани йўқ. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика