RU

Последние новости

20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  86 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  0 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  0 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  6 17:18Хименес: "Жамоага янги келган футболчи одатда қўшиқ айтиши керак, Модрич эса бошқача йўл тутди"  4 16:49"Барселона" Флик дисквалификациясига қарши яна апелляция беради – мураббий "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши керак  9 16:21Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этади  0 16:07Рафинья "Реал"га қарши баҳсда иштирок этадими?  3 15:38Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  4 15:14Богдан Планич: "'Насаф' жисмонан кучли жамоа бўлганлиги сабабли, кўп югуришга тўғри келди"  3 14:54Терма жамоа ЖЧга чиққан бир пайтда клубларимизнинг ўзини кўрсата олмаётгани ғалати  32 14:36"Ливерпуль" топ-клуб каби ўйин кўрсатмаяпти". Нима учун "қизиллар" инқирозга юз тутди?  4 13:08"Атлетико" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Англия клубларини меҳмонда ҳали бирор марта мағлуб этмаган  3 12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  1

Шерзод Сатторов: “Ғиждувон”нинг мақсади биринчи лигада қолиш” Новости

Шерзод Сатторов: “Ғиждувон”нинг мақсади биринчи лигада қолиш”

Кеча биринчи лигада иккинчи босқичнинг иккинчи давра ўйинлари бўлиб ўтди. Хусусан Андижонда “УзДонгЖу” Бухоронинг “Ғиждувон” жамоасини қабул қилди.

Учрашувда гарчи мезбонлар ғалаба қозонган бўлсада, (4:2)шу куни ғиждувонликлар майдон эгаларига жиддий қаршилик кўрсата олди.
Андижонга атига 12 нафар футболчи ва биргина бош мураббий билан келган “Ғиждувон” жамоасида ҳам биринчи лиганинг кўплаб клублари сингари молиявий муаммолар борлиги шундан ҳам билиниб турибди. Йўқ, жамоа сафар ўйинига ҳам шифокор, маъмур ва камида 18 нафар футболчи билан ташриф буюрган бўлармиди? Хуллас учрашувдан сўнг “Ғиждувон” бош мураббийи Шерзод Сатторов билан суҳбатлашдик. Дарвоқе, 29 ёшли Сатторов маҳаллий мураббий саналади.

- Ўйинни ўзингиз ҳам стадионда бевосита кузатиб бордингиз. Йигитлар ёмон харакат қилмади. Бугун дуранг билан қайтишимиз ҳам мумкин эди. Аммо футболлчиларим бироз толиқиб қолди. Натижада бу мезбонларга қўл келди. Умуман олганда, майдонда тенг кураш кечди деб ўйлайман. Шогирдларимга жиддий эътироз йўқ – дея гап бошлади Шерзод Сатторов.

- “УзДонЖу” билан ўтказган биринчи ўйин ва бугунгисини солиштирганда, жамоамизда ўсиш кузатилди деб ўйлайман. Бизда асосан маҳаллий футболчилар. Мақсадимиз шулар билан курашчан жамоа шакллантириш. Бу йил эса асосий эътиборни лигада қолишга қаратамиз. Биламиз бу осон жараён эмас. Аммо охиригача курашамиз.

- Яширмайман жамоада моддий жиҳатдан муаммолар бор. Яқинда клуб раҳбариятида ўзгариш юз берди. Бунгача жамоа бошлиғи сифатида ишлаб келган Маъмур Отақулов истеъфога чиқди. Эндиликда Фарҳод Устиев фаолият юритмоқда. Янги тайинланган раҳбар имкон қадар бизга керакли шароитларни яратиб беришга интилмоқда.

- Ҳа, бугун захирадан биргина футболчини туширдим. Бизда футболчилар бор. Лекин бугунги баҳсга 12 нафар ўйинчи билан келишни маъқул топдик. Чунки кейинги тур ўз майдонимизда “Ёзёвон-Лочинлари”га қарши жиддий ўйин кутиб турибди. Унда ютмасак бўлмайди – дейди “Ғиждувон” жамоаси устози.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика