RU

Последние новости

06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этилди  0 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  56 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  71 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3

Шерзод Райимжонов: "Нефтчи" Туркияда хорижий йиғин ўтказишни режалаштирмоқда" Новости

Шерзод Райимжонов: "Нефтчи" Туркияда хорижий йиғин ўтказишни режалаштирмоқда"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби спорт директори Шерзод Райимжонов янги мавсумга тайёргарлик ҳақида гапириб берди.

“Қуръа бу қуръа. Унга кўра янги мавсумни сафарда “Шўртан”га қарши ўйин билан бошлаймиз. Ғузордаги стадион майдони яхши ҳолатда бўлади деб ўйлайман. Иккинчи турни эса ўз уйимизда “Пахтакор” билан ўтказамиз. Очилиш ўйини бу мухлисларимиз учун ҳақиқий байрам бўлади. Қисқа қилиб айтганда илк турлардан бизни жиддий ўйинлар кутмоқда. Очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Мавсумни ижобий кафиятда бошлашга кўп нарса боғлиқ. 

Янги мавсумга тайёргарликка келсак Янги йил байрамига қадар 10 кун Фарғонада шуғулланамиз. Жамоамиз 4 январь куни Тошкентга келиб тиббий кўрикдан ўтади. 5-10 январь кунлари Фарғонада йиғин ўтказамиз. Кейин 12-25 январь оралиғида Тошкентда йиғин олиб борилади. Бу йиғин доирасида 5та ўйин ўртоқлик ўйини режада бор. 29 январдан 9 февралга қадар Фарғонада Ҳоким кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Ташкилотчилар бу йилги мусобақани халқаро даражага олиб чиқишмоқчи. Қирғизистон, Тожикистон клубларига таклифлар юборилган. “Қизилқум” ва “Машъал” клублари ҳам таклиф этилган. 

Ҳоким кубогидан сўнг 12 февралдан икки ҳафта давомида Туркияда хорижий йиғин ўтказишни режалаштириб турибмиз. Агар барчаси яхши бўлса “Нефтчи” бу йил хорижда йиғин олиб боради. Туркиядан қайтиб келгач март ойи бошида Фарғонада ўз базамизда биринчи турдан ўрин олган “Шўртан” билан ўйинга тайёргарлик кўрамиз”, - дейди “Нефтчи” клуби спорт директори Шерзод Райимжонов.  


СайтимизнингFacebook даги саҳифаси - facebook.com/championat.asia
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика