Шерзод Насруллаев қанчага сафдан чиққани маълум
05 апр 2022 14:48
Новости
Шерзод Насруллаев қанчага сафдан чиққани маълум
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Насаф" клуби ҳимоячиси Шерзод Насруллаев "Локомотив" билан баҳсда жароҳат олганди.
Насруллаев учрашувнинг 65-дақиқасида елкасидан оғир жароҳат олган ва унинг ўрнига Алибек Давронов майдонга туширилганди.
Текширувлар натижасида Насруллаевнинг елка қисми суяги сингани маълум бўлди. Футболчи Тошкентдаги шифохоналардан бирида жарроҳлик амалиётини ўтказади. Унинг сафга қайтиши учун тахминан 3 ой вақт керак бўлади.
Шу тариқа, ҳимоячи Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи баҳсларида "Насаф"га ёрдам бера олмайди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии