Шерзод Жалилов: “Ўйинга жиддий ҳозирлик кўрган эдик”
07 авг 2017 16:16
Новости
Шерзод Жалилов: “Ўйинга жиддий ҳозирлик кўрган эдик”
Олий лиганинг 16-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида “Бунёдкор”ни қабул қилди. Ўйинда ҳисоб очилмади.
Баҳсдан сўнг “Сўғдиёна” химоячиси Шерзод Жалилов ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Жудаям қийин ўйин бўлди. “Бунёдкор”да оз имконият топилса барчасидан фойдаланишга ҳаракат қилди.Биз бу ўйинга жиддий ҳозирлик кўрган эдик. Жамоага янги мураббий келди. Машғулотларда Игорь Анатольевичдан кўп нарса ўрганишга ҳаракат қилаяпмиз. Жамоадошларимга раҳмат айтаман бугунги ўйин учун. Биз бугун бир жамоа бўлиб ҳаракат қилдик. Шу ўринда бизни шу пайтгача тайёрлаган Диёр Файзиевга раҳмат айтмоқчиман. Энди кейинги турга “Локомотив”га қарши баҳсга тайёргарликни бошлаймиз – дейди Жалилов
“Сўғдиёна” матбуот хизмати

Похожие новости
00:26
Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди 6
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Комментарии