Шерзод Жалилов: "Обод" олдига вазифа қўйилган"
14 янв 2017 17:36
Новости
Шерзод Жалилов: "Обод" олдига вазифа қўйилган"
Бугун Тошкентнинг икки жамоаси “Обод” ҳамда “Пахтакор” клублари ўзаро назорат учрашувини ўтказишди.
“Бугун қишки йиғиндаги илк назорат учрашувимизни “Пахтакор” клубига қарши ўтказдик. Жуда ҳам қийин ўйин бўлди. Кунига икки маҳал машғулот олиб боряпмиз. Тўплар билан кам ишлаяпмиз, чунки мавсумгача жисмоний ҳолатимизни яхшилаб олишимиз керак.
Ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида Бекободнинг “Металлург” жамоасида ижара асосида тўп тепдим. Ҳозир ҳам қизиқишлар бор, лекин жиддий таклифлар йўқ. Аниқ таклиф бўлганида бемалол қайси клубданлигини айтардим. Ҳозир бор эътиборимизни “Обод” жамоасига қаратяпмиз. Янги мавсумда олдимизга вазифа қилиб, кучимиз борича юқори ўринни эгаллаш қўйилган”, - дейди “Обод” клуби футболчиси Шерзод Жалилов.
Жаҳонгир Сотволдиев
Комментарии