RU

Последние новости

22:32Виталий Левченко: "Афсус, бундай ўйинларда гол бўлиши керак"  9 22:11Баҳром Ҳайдаров: "Дурангга ҳақли эдик"  8 21:50"Бавария" марказий ҳимоячиси сафдан чиқди  0 21:25Суперлига. Чемпионликни мақсад қилган "Нефтчи" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  85 21:24Суперлига. "Бухоро" ёш футболчиларнинг голлари эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  28 20:54Пеп Гвардиола: "Биз чорак финалга муносиб эмасдик"  5 20:172026/27 йилги мавсумдан бошлаб Бундеслиганинг расмий тўпини Adidas ишлаб чиқаради  0 19:50Дибала "Атлетико"да Гризманнинг ўрнини эгаллаши мумкин  2 19:22"Ливерпуль" Дембеле учун 100 млн евро тўлашга тайёр  7 18:56"Ливерпуль" туркиялик футболчини Салоҳга ўринбосар деб билмоқда  1 18:35Суперлига. "Бухоро" – "Қизилқум". Таркиблар эълон қилинди   0 18:10Дэвид Мойес АПЛда ой мураббийига айланиб, Гвардиолага етиб олди  0 17:15Салоҳ АПЛда 7-марта ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Лига рекорди такрорланди  2 16:50"Жар" стадиони "Бухоро" – "Қизилқум" учрашувига шай ҳолатда!  5 16:32Фарғонадаги "Истиқлол" стадиони бугунги дербига тайёр!  6

Шерзод Ҳакимов: Пахтакордан таклиф тушгани рост Новости

Шерзод Ҳакимов: Пахтакордан таклиф тушгани рост

Трансфер ойнасида катта ҳаридларни амалга ошираётган "Нефтчи" ўз сафига бир қатор янги футболчиларни қўшиб олмоқда.
Лекин ушбу жамоанинг айрим ўйинчиларига ҳам ўзга клублардан таклифлар келиб тушмоқда. Масалан, Шерзод Ҳакимовга Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасидан чорлов бўлган. Бу ҳақда футболчининг ўзи шундай деди:

"Ҳа, чиндан ҳам "Пахтакор"дан таклиф бўлди. Кўпчиликка яхши маълумки, ушбу жамоада ўйнашни мамлакатмиздаги барча футболчилар орзу қилади. Сабаби "Пахтакор" юртимизда ўз ўрнига эга ва байроқдор жамоалардан биридир. Бу клубнинг таклифи мени ҳам ўз навбатида қувонтиргани рост. Лекин биласизми бугунги кунда "Нефтчи" билан амалда шартномам мавжуд. Қолаверса раҳбарият билан бу хусусда гаплашганимда, жамоага керак эканлигимни айтди ва шундан сўнг бор эътиборимни "Нефтчи"га қаратдим.

Тўғри, ҳозир мураббийлар таркибга маҳоратли ҳужумчиларни таклиф этиб, олдинги чизиқдаги рақобатни оширишга ҳаракат қилишмоқда. Рақобат? Йўқ, бундан сира чўчимайман. Ҳар қандай рақобатга тайёрман!

Мураббийимиз билан гаплашдим, унинг мендан умиди катта. Ўз навбатида мен ҳам қайси чизиқда ўйнашимдан қатъий назар, ишончни оқлашга ва жамоам муваффақиятларига улушимни қўшиш учун бор кучимни ишга соламан" - дейди Ҳакимов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика