RU

Последние новости

18:41Суперлига. "Насаф" – ОКМК. Таркиблар маълум  3 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  6 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  1 18:20Суперлига. "Андижон" - "Сурхон". Таркиблар маълум  6 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  9 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  4 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  7 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  4 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  7 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  2 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  1 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  3 14:29Расман: "Реал" Анчелотти кетаётганини эълон қилди  19

Шерзод Ҳакимов: “Локомотив”га қарши ўйинда йўқотишлар бор эди” Новости

Шерзод Ҳакимов: “Локомотив”га қарши ўйинда йўқотишлар бор эди”

Олий лиганинг 25-тур якунларига кўра, рамзий терма жамоа тузиб чиққандик. Ундан “Нефтчи” ҳужумчиси Шерзод Ҳакимов ҳам ўрин олди.
“Локомотив”га қарши бахсда фарғоналик ҳужумчи узоқ масофадан зарба йўллаган холда, рақиб дарвозасини чиройли тарзда ишғол этди. Аммо "Нефтчи" якунда мағлубиятга учради.

- “СА” талқинига кўра 25-тур рамзий терма жамоасидан ўрин эгалладингиз. Бундан хабарингиз борми?
 - Йўқ энди сиздан эшитиб турибман. Агарда шундай бўлса, бундан хурсандман.

- Аслида ҳар бир турдан сўнг бериб бориладиган рамзий терма жамоани кузатиб борасизми?
- Ҳа, албатта. Бу ҳар бир футболчи учун қизиқарли бўлса керак. Лекин “Локомотив”га қарши ўйиндан сўнг рамзий терма жамоадан ўрин эгаллашимни кутмагандим.

- Тошкентдаги ўйинда узоқ масофадан зарба бериб гол урдингиз. Шунда таваккал қилганмидингиз ёки ишонч бормиди?
- Албатта гол уришга ҳаракат қилганман. Ишонч ҳам бўлган.

- “Локомотив”га қарши учрашувда гол уришдан ташқари битта голга ассисентлик ҳам қилдингиз. Умуман олганда шу куни кўрсатган ўйинингиздан кўнглингиз тўлдими?
- Ўйинимга муносиб баҳони мураббийлар ва мухлислар беради. Лекин шахсан ўзим қониқдим дея оламан.

- Гарчи жамоангиз икки бор ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлсада, якунда мағлубиятга учради. Ғалабани сақлаб қолиш учун нима етишмади деб ҳисоблайсиз?
- Тўғри, учрашув биз учун аввалига ёмон бошланмади ва биринчи бўлиб ҳисобни очишга эришдик. Биласизми бу ўйинда асосий таркибнинг уч нафар аъзоси Сардор Раҳмонов, Акмал Холматов ва Сардор Мирзаев жамоага ёрдам бера олмади. Чунки улар давралар оралиғида айнан “Локомотив”дан ўтишганди. Шунинг учун ўзаро келишувга биноан уларнинг ўйнашига руҳсат йўқ эди. 


Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика