RU

Последние новости

01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ҳисобда мағлуб этди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  4 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  0 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  5 23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  82 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  5 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  8 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11

Шерзод Эсанов: “Бобур Арена”даги атмосферани соғиндим” Новости

Шерзод Эсанов: “Бобур Арена”даги атмосферани соғиндим”

Бу йил “Андижон” клубига қўшилган футболчилар орасида иқтидорли ярим ҳимоячи Шерзод Эсанов ҳам бор.

Осиё чемпиони – бор эътиборини яна “Андижон”га қаратган. Унинг қайтганидан ишқибозлар ҳам хурсанд. Айни пайтда у ҳам жамоаси билан биргаликда 10 март куни “Бунёдкор”га қарши бўладиган учрашув учун тайёрланмоқда. “Андижон” матбуот хизмати Эсановдан интервью олди.

Шерзод, “Андижон” клубига қайтганингиз билан табриклайман. Ҳаммаси қандай юз берди?

-Аввалламбор, ассалому алайкум! Хабирингиз бўлса, “Андижон” билан шартномам бор эди ва шу шартнома тугади. “Андижон” жамоаси томонидан менга таклиф бўлди ва бу таклифга рози бўлдим.

Ўтган йилнинг иккинчи ярмида “Андижон”дан “Олимпик”ка ўтгандингиз ва бу йил яна собиқ клубингизга қайтдингиз. Айтингчи, ўтган вақт давомида бу ерда қандай ўзгаришларни сездингиз?

-Агар “Олимпик”да ўтган вақтимга келадиган бўлсак, у ерда кўп нарса ўргандим. Ярим йил ичида эмас, бир йил деса ҳам бўлади. Сабаби, йилнинг биринчи қисмида ҳам терма жамоа сабаб клубимда бўлмадим. Ўйин услуби ва бошқа нарсаларда ўзгариш сездим ва шу нарсаларга мослашиш ишлари бўлмоқда, десам ҳам бўлади. Бу ерда ўзимни кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз.

Бу мавсумда футболчи сифатида ўзингизни ва жамоанинг потенциалини қандай баҳолайсиз?

-Биз ҳар доим ўзимизга катта мақсад қўямиз. Худо хоҳласа, “Андижон” мухлисларини хурсанд қиламиз, деган умиддаман.

Сиз 7-рақамни танладингиз. Нима учун?

-Билмадим. Шу рақам бўшлигини билган ҳолда сўрадим. Шу рақамда ўйнаш ниятим бўлди ва бу менга қўшимча мотивация беради.

“Бунёдкор”га қарши баҳсга тайёргарлик қандай кетяпти? “Бобур арена”да тўп суришни соғиндингизми?

-“Бунёдкор”га қарши ўйинга яхши тайёргарлик кўряпмиз. Мухлисларимиз олдида ғалаба қозониш ниятидамиз. “Бобур арена”га келсак, албатта ўзига хос атмосферани соғиндим.

Олмалиқдаги дурангдан қониқдингизми?

-Ўйин курашлар остида ўтди. Айтиб ўтганимдек, биз ҳар ўйинга фақат ғалаба қозониш учун чиқамиз.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика