Шерзод Аъзамов бутсаларини михга илдими?
07 янв 2024 16:16
Новости
Шерзод Аъзамов бутсаларини михга илдими?
"Тезкор Студия"нинг ҳар бир сонида футболчи, мутахассисларга кутилмаган қўнғироқ қилиш одат тусига айланиб бормоқда.
Камолиддин Алимов муаллифлигидаги лойиҳанинг кечаги сонида "Пахтакор" билан хайрлашган Шерзод Аъзамов билан мулоқот бўлиб ўтди. Унда футболчи таклифлар ва режалари ҳақида фикрларини билдирди.
"Ҳали фаолиятимни якунлаш ниятим йўқ. Лекин ҳозир аниқ жамоадан таклиф олмадим. Таклиф келиб тушса, кўриб чиқамиз. Худди "Насаф"да бўлгани каби, "Пахтакор"ни тарк этиш қийин бўлди. Икки клубда ҳам узоқ вақт тўп тепдим",- дейди Шерзод Аъзамов.
Маълумот учун, ҳимоячи ўтган мавсумда жароҳати сабаб Суперлигада майдонга тушгани йўқ.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии