Шерзод Аъзамов: «Бунёдкор» ҳали кўп жамоага бош оғриқ бўлиши аниқ»
20 июн 2020 11:06
Новости
Шерзод Аъзамов: «Бунёдкор» ҳали кўп жамоага бош оғриқ бўлиши аниқ»
Бунда албатта ҳимоячиларнинг хизмати катта. «Шерлар» сафидаги тажрибали ҳимоячилар «Бунёдкор» таркибидаги ҳужумчиларнинг гол уришига йўл қўймади. Сўзимизни тасдиқлаган Шерзод Аъзамов шунинг баробарида ўзининг фикрларини ҳам билдириб ўтди.
“Тезкор гол ишимизни осонлаштирди. Ҳаммаси оддий. Биз яратган вазиятлардан унумли фойдаландик. «Бунёдкор» футболчилари эса ўзлари уюштирган ҳужумлардан наф чиқара олмади. Менимча, уларга тажриба етишмади. «Бунёдкор» ҳали кўп жамоага бош оғриқ бўлади. Умуман олганда ўйин ёқди. Фақат икки омил ғалабамизни таъминлади. Юқорида айтганимдек биринчи дақиқадаги гол ва тажриба.
Рақиб таркибида асосан маҳаллий ёш футболчилар жамланган. Айниқса ҳужум чизиғида бўй жиҳатдан кичик, лекин тезлик бўйича яхши форвардларнинг борлиги анча ноқулайлик туғдиради. Улардан бундан ҳам кўпроғини кутгандим”,-дейди Шерзод Аъзамов.

Видео. "Пахтакор" - "Бунёдкор" 5:0. Барча голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии