RU

Последние новости

15:30Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Превью  0 15:07"Қизилқум" собиқ футболчиси Сербия клубига қайтди  0 14:40"Челси" асосий ҳимоячиси машғулот вақтида жароҳат орттириб олди  3 14:12Россия октябрь ойида Эрон терма жамоаси билан ўйнайди  1 13:42"Тоттенхэм" асосий ярим ҳимоячисини узоқ вақтга йўқотди  0 13:14Расман: "Реал" собиқ ҳужумчиси "Алавес"га ўтди  0 12:45Жоан Гарсия — Марк-Андре тер Штеген даврига якун ясаб бериши кутилаётган дарвозабон билан яқинроқдан танишамиз  1 12:21Расман: Томас Парти "Вильярреал" футболчисига айланди  0 11:53Модрич "Реал"га қайтиши мумкин  2 11:25Бахтсиз ҳодисада омон қолган Майкл Антонио "Вест Хэм"ни тарк этди  0 10:45Жанлуижи Доннаруммага ТОП клублардан таклиф тушди  3 10:12Можаро давом этади. Тер Штеген "Барселона" шифокорларини уйига киритишдан бош тортмоқда  16 09:40Фабрицио Романо ёзда "Челси"ни тарк этадиган икки нафар футболчи номини айтди  3 09:08МЮ Антонига нарх белгилади  1 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  21

Шерзод Аъзамов: "Биринчи ўйиндаги хатолардан тўғри хулоса чиқардик" Новости

Шерзод Аъзамов: "Биринчи ўйиндаги хатолардан тўғри хулоса чиқардик"

"Насаф" - "Ал Аҳли" (2:1) ўйини якунлангач "микст-зона"да "аждарлар" ҳимоячиси Шерзод Аъзамовнинг учрашув ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.


"Ўйин қизиқарли кечди. Ҳар иккала жамоа ҳужумкор ўйнашга ҳаракат қилди. Ўйлашимча, ўйин мухлисларга манзур келди. Бизнинг жамоа яхшироқ ўйнади ва ғалабага лойиқ эди. Учрашув сўнггида натижа учун ҳимоявий ўйин кўрсатдик. Имкон қадар яхши ўйнашга ҳаракат қилдик. Ғалабанинг асосий омили - жамоавий яхши ўйин кўрсатдик. Барча ҳамжиҳатликда ҳаракат қилди. Ўтган учрашувдаги хатолардан тўғри хулосалар чиқарилди. Бу баҳсга мураббийларимиз бизни яхши тайёрлашди. Бу эса бугун ўз мевасини берди. Сафардаги баҳсни ҳам бой бермасак ҳам бўларди. Лекин баъзи хатоларимиз эвазига бу амалга ошмай қолганди. Гуруҳдан чиқишга кўзимиз етади. Асосийси шу темпда давом этиш лозим. Кейинги ўйинларда керакли натижаларни қўлга киритиш даркор. Мураббий учрашувдан сўнг барчани ғалаба билан табриклади ва кейинги учрашувга тараддуд кўриш кераклигини таъкидлади. Энди бор диққат-эътибор чемпионат доирасидаги "Шўртан"га қарши кечадиган беллашувга қаратилади. Кейинги баҳсларда ҳам ишқибозларимизни қувонтиришга ҳаракат қиламиз", - деди Шерзод Аъзамов.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика