RU

Последние новости

22:11Европа лигаси. "Тоттенхэм", "Рома" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:00Суперлигадаги дебютида "Насаф"ни жазолаган, ҳокимдан машина олган ҳамда Тошкентда ота-онаси кўз ўнгида гол урган Рубин Хебай ҳақида қизиқарли маълумотлар  15 21:46Мармуш "Манчестер Сити"нинг энг қиммат трансферларидан бири бўлди  8 21:15Влахович "Арсенал"га ўтмайдиган бўлди  2 20:51"Челси" "Верона" футболчисини сотиб олмоқчи  3 20:20Абдуқодир Ҳусанов бешинчи ўринда  11 20:00"Айнтрахт" "Марсель" ҳужумчисини сотиб олишга яқин турибди  3 19:33Яқин соатлар ичида "Челси" Гарначо бўйича расмий таклиф юборади  7 19:05Миркомил Абдураззоқов — "Шўртан" футболчиси!  1 18:30Карло Анчелотти: "Манчестер Сити" ЕЧЛдан чиқиб кетишини истайман, чунки..."  35 18:00"Манчестер Юнайтед" "Лечче" ҳимоячиси бўйча янги таклиф тайёрламоқда  2 17:35Расман: Шукрон Йўлдошев – "Навбаҳор" футболчиси!  1 17:22Эрик Гарсия ва Флик футболчи келажаги борасида гаплашиб олишди  2 16:48"Ювентус" "Челси" ҳимоячиси трансфери бўйича келишувга эришди  0 16:12Уокер Миланга йўл олди  3

Шерзод Абдураимов: “Яна терма жамоага қайтиб, ЖЧга боришдан умидворман” Новости

Шерзод Абдураимов: “Яна терма жамоага қайтиб, ЖЧга боришдан умидворман”

Ўз вақтида ёшлар терма жамоасида асосий дарвозабон бўлишдан ташқари, сардорлик вазифасини бажарган Шерзод Абдураимов бу йил жамоасини ўзгартирди.
Иқтидорли посбон оғир жароҳатдан кейин аста-секин ўзини тиклаб бормоқда. Эндиликда у Қувасойнинг “Цементчи” дарвозасини қўриқлайди. Яқинда Абдураимов билан суҳбатлашдик.

- Шерзод, “Машъал” билан бутунлай хайрлашдингизми? Умуман олганда “Цементчи”га ўтишингиз қандай амалга ошди?

- Ўтган йили ёшлар терма жамоаси йиғинида Туркияда бўлиб қайтгандик. Хорижда Албания ёшлар терма жамоасига қарши кечган назорат учрашувида оёғимдан жароҳат олиб, сафдан чиққандим. Афсуски жарохат жиддий бўлиб чиқди. Шифокорлар операция столига ётишим кераклигини айтишганидан сўнг октябрь ойида оёғимни операция қилдиришга мажбур бўлдим. Биласиз бу жараёндан кейин ҳар қандай футболчи аввалги спорт формасига киришга қийналади. Боз устига “Машъал”да рақобат ҳам кучли. Ўзим фарғоналик бўлганим учун ҳам яна биринчи лигага қайтган “Цементчи”да ўйнаш варианти пайдо бўлди. Аниқроғи бугунги кунда “Нефтчи”да дарвозабонлар билан ишловчи мураббий Баҳодир Шамсиддинов менга “Цементчи”да ўйнаш истаги бўлса, мураббийларга тавсия қилишини айтди.

“Машъал” вице-президенти Илҳом Қурбонов ва мураббийим Дилшод Андаев билан бу ҳақда суҳбатлашганимиздан кейин улар қаршилик кўрсатмади ва муҳими ўйин амалиётига эга бўлишим лозимлигини таъкидлашди. Фурсатдан фойдалани, уларга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Қолаверса акам Бекзод Абдураимов ҳам Қувасой жамоасига кўчиб ўтишимни ва шу орқали яна ёшлар терма жамоасига чақирув олишимни хоҳлади. Рости шу даражага чиқишимда Бекзод акамни ҳиссаси катта. Доимо керакли маслаҳатлари билан менга тўғри йўл-йўриқ кўрсатиб келади. Ҳаммасини тарозини палласига солиб кўргач, “Цементчи”га ўтишга қарор қилдим.

- “Машъал”ни сизни ижарага берган бўлса керак?

- Ҳа, ўзаро келишувга кўра бир йил “Цементчи”да ижарада ўйнайдиган бўлдим.

- Янги жамоадаги таассуротлар қандай?

- Ҳаммаси яхши. Жамоа учун шароитлар яратиб келинмоқда. Автобус, стадион бор. Мана эндиликда база масаласи ҳам ижобий томонга ҳал этилди. Футболчилар учун кийим-кечак бўляпти. Мураббийлар муносабати ва футболчилар ҳам ёқди. Фақат ўз устингизда кўпроқ ишлашингиз керак.

- “Машъал” билан ўзаро таққослаб кўрган бўлсангиз керак?

- “Машъал” бу – профессионал клуб. Бренд даражасига чиққан. У ерда ҳамма ўз ишига жиддий ёндошади. “Цементчи” ҳам энди шу йўлда шаклланмоқда. Юқорида айтиб ўтганимдек, бу ерда ҳам шароитлар ёмон эмас. Айтарли катта фарқни сезмадим.

- Янги жамоангизнинг мавсумга кўраётган тайёргарлиги қандай кетмоқда?
- Жорий чемпионатга астойдил тайёргарлик кўрмоқдамиз. Қувасойлик мухлисларнинг ҳам жамоадан умиди катта. Улар футбол мавсумини сабрсизлик билан кутмоқда. Ишқибозларни хурсанд қилиш учун муносиб равишда ишлаяпмиз.

- Маълум муддатлик танаффусдан сўнг биринчи лигага қайтган “Цементчи” яна “йўқолиб” қолмайдими?
- Ўйлайманки бу йил таркиб муносиб ўйинчилар билан шакллантирилмоқда. Агарда эътибор бераётган бўлсангиз, назорат ўйинларида ғалабаларимиз сони кўп бўлмоқда. Бу ҳам қайсидир манода, тўғри йўлдан кетаётганимизни англатса ажаб эмас. Ишонаманки “Цементчи” бошқа рақибларига жиддий бош оғриқ бўлади.
 
- “Цементчи”да ҳам асосий дарвозабонга айланишингизга қанчалик ишонасиз?

- Ҳар холда шундай бўлишга астойдил харакат қиляпман. Рақобат ҳар бир жамоада бўлади. Уни бўлгани яхши, ўсасиз. Мендан ташқари Баҳодир Йигиталиев ҳам таклиф этилган. Йигиталиев бунгача “Спартак” (Бухоро”) ва “Бухоро” ёшлар жамоасида ўйнаган. Ўзига яраша маҳорати бор. Мураббийлар ким кучли бўлса, ўшани қўяди.

- Нима деб ўйлайсиз, Қувасой жамоасида ўйнаб яна ёшлар терма жамоасига таклиф олишингиз мумкинми?

- Менга кўпроқ ўйин амалиёти керак. Шу мақсадда “Цементчи”ни танладим. Албатта ҳар бир ўйинда майдонга тушиб, ўзимни кўрсата олсам, яна ёшлар терма жамоасига чақирув оламан. Мураббийлар биринчи лига баҳсларини ҳам кузатиб боради. Ниятим яна терма жамоага қайтиб, Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган кичик мундиалда иштирок этиш. Менимча ҳар қандай футболчи ЖЧга боришни истайди. Умид қиламанки бунга эришаман.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика