RU

Последние новости

03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  25 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  0 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  11 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  1 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  37 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 19:22Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин   4 19:02АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда иродали ғалабага эришди  17

"Шериф" устози: "МЮ билан ўйинда диққат-эътиборимизни бир ерга жамласак, яхши натижага эришамиз" Новости

"Шериф" устози: "МЮ билан ўйинда диққат-эътиборимизни бир ерга жамласак, яхши натижага эришамиз"

"Шериф" бош мураббийи Степан Томас ЕЛ доирасидаги МЮга қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Хорватиялик мутахассис ўз жамоасига қарши тўқнашувда "Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду асосий таркибда майдонга тушишини афзал кўришини айтди.

"Манчестер Юнайтед"да энг яхши футболчилар йиғилишган. Уларда Рэшфорд ёки Роналду, Эланга ёки Антони майдонга тушиши мумкин – уларнинг барчаси юқори савиядаги футболчилар. Шунинг учун биз учун айнан ким майдонга тушиши муҳим эмас. Рэшфорд ҳам, Роналду ҳам жуда хавфли. Роналду ўйнаса, биз учун яхшироқ бўларди, чунки футболчиларимиз бор эътиборни унга қаратишлари мумкин бўларди.

Эрик тен Хаг ва мен бир хил вазиятда эдик. Иккимиз ҳам клубларимизга шу ёзда қўшилгандик. Аммо тен Ҳагда бир йил олдинги каби ўйинчилар бор эди. Биз эса янги келганлар кўп бўлган янги жамоага эга бўлдик ва бу жуда қийин жараён эди. Бироқ биз муваффақиятга эришдик, энди биз шу ердамиз ва "Манчестер Юнайтед" билан ўйнаймиз. Демак, эртага диққат-эътиборимизни бир ерга жамласак, яхши натижага эришамиз.

Биз қандай тактикани танлаймиз – ҳимоявий ёки ҳужумкор? "Манчестер Юнайтед" – юқори прессинг қўллайдиган жамоа, шунинг учун уларга қарши ўйнаганингизда орқада кўп бўш жой қолдириш хавфли. Биз интизомли, ихчам ва тажовузкор ўйнашимиз керак. Тўп бизда бўлганда, қарши ҳужумлар ташкил қилишимиз лозим. Ўз имкониятларимиздан унумли фойдаланиб, стандартларда яхши ўйнашимиз керак. Агар ҳаммасини тўғри бажарсак, ижобий натижани қўлга киритамиз", – деди Томас.

Эслатиб ўтамиз, "E" гуруҳи 2-тури доирасидаги "Шериф" – МЮ беллашуви бугун Тошкент вақти билан 21:45 да бошланади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика